Андижон вилояти Пахтаобод туманида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ишлар бошлаб юборилди.
Маълумки, фармонда пандемия даврида эҳтиёжманд аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари етакчилигида туманнинг Санграобод ва Муаззинбой маҳаллаларида ана шу бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.
Бугун мазкур маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларда истиқомат қилувчи 128 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилди.
Туманда бир марталик ёрдам пулини беришни белгиланган муддат ичида тўла якунланлаш кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |