Мамлакатимизнинг барча маҳалла ва қишлоқларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида амалга оширилаётган ишлар бугун барчамизни ҳайратга солаётгани рост. Чунки бу дастурлар ижроси бўйича қилинаётган ишлардан халқимиз кўнгли тўқ ва диллари нурафшон бўлмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони доирасида қишлоқларимиз тубдан ободонлаштирилиб, катта ҳажмдаги қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароит яратиш, уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг муҳими, ёш авлодни эзгу ишларга даъват этишда бу тарихий ҳужжатнинг ўрни беқиёсдир.
Айнан мазкур дастур ижросини таъминлаш мутасадди ташкилотлар қаторида “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятига цемент, ғишт, темир-бетон буюмлари, эшик, дераза ромлари, лок-бўёқ маҳсулотлари каби асосий турдаги маҳаллий қурилиш материаллари ва жиҳозларини етказиб бериш бўйича аниқ вазифалар юклатилган.
Бунда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан унинг таркибидаги “Ўзқурилишматериалсавдо” масъулияти чекланган жамияти ва унинг шўъба корхоналари ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фирма дўконлари орқали цемент ва ойна маҳсулотини “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари амалга оширилаётган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи фуқароларга ўртача биржа нархларида тўғридан-тўғри сотилишини таъминлаш мақсадида қўшимча цемент ҳамда ойна маҳсулотлари етказиб берилади. Маҳсулот етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобидан қопланади.
Таъкидлаш керакки, бу эзгу ишларда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, жамият ва мазкур ташкилотлар 2018 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича зарур бўладиган миқдордаги деворбоп ва томёпқич ҳамда бошқа қурилиш материаллари, шу жумладан, ғишт, ёғоч материаллар, шифер, темир бетон маҳсулотлари (бетон тўсиқлар, блоклар, таянчлар ва ҳ.к.), эшик, дераза, лок-бўёқ маҳсулотлари, гипсокартон етказиб бериш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олган. Маҳсулот етказиб берувчи ишлаб чиқариш корхоналари эса аҳоли пунктларига бириктирилган.
Жумладан, жорий йилда аҳолига сотиладиган цемент, қурилиш ойнаси, шифер ва қурилиш оҳаги миқдорларининг ҳудудлар ва корхоналар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган ҳамда рўйхатга олинган бўлиб, мамлакат бўйича 160 минг тонна цемент, 940 минг қурилиш ойнаси (ўртача биржа котировкалари нархида), қариийб 4,5 миллион дона шифер, 560 тонна қурилиш оҳаги (ишлаб чиқарувчиларнинг улгуржи сотиш нархида) аҳоли пунктларига етказиб берилмоқда.
– Албатта, юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар жамият таркибидаги корхоналар ишини бугунги кун эҳтиёжига мос тарзда ташкил этиш талабини қўяди, – дейди “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти шўъба бошлиғи Баҳодир Исмоилов. – Шу маънода “Обод қишлоқ” дастури ижроси жамият таркибидаги ҳамда тармоқ корхоналари, шу жумладан, Навоий шаҳридаги “Қизилқумцемент”, Қувасой шаҳридаги “Қувасойцемент”, Бекобод шаҳридаги “Бекободцемент”, Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангаронцемент”, “Оҳангароншифер” акциядорлик жамиятлари, Жиззах шаҳридаги “Жиззах цемент заводи” ҳамда маҳаллий бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳудудларга бириктирилган бўлиб, улар томонидан зарурий қурилиш материаллари пешма-пеш етказиб берилаётгани бу фикримиз исботидир.
Қувонарлиси шуки, амалга оширилаётган улуғ ишлар учун юртимизда барча қулайликлар мавжуд. Дейлик, уй қурмоқчи, ёки маҳалла ва қишлоқларни обод қилмоқчи бўлсак, четдан қурилиш маҳсулотлари қидиришга ҳожат йўқ. Чунки бу маҳсулотлар ўзимизда ишлаб чиқарилади. Бунда кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар сингари “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар маҳсулотлари арзон, сифатли ва харидоргир эканидан кўнглимиз тўқ.
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |