Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Чўлпон 100 йиллиги маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, қийин шароитда яшаётган оилалар, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар хонадонларида бўлди.
Президентимиз жорий йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида вилоятда қийин шароитда яшаётган 40 мингдан зиёд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини, яъни доимий даромад манбаи билан таъминлаш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича топшириқлар берган эди. Айни пайтда давлатимиз раҳбарининг топшириғи бўйича вилоятда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Чўлпон 100 йиллиги маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди, ана шу оилаларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ёрдам берди.
Мазкур маҳалланинг Шаҳрихон тор кўчасида яшовчи Умидахон Маллабоева оиласи ўта оғир шароитда яшайди. Оиланинг уч нафар фарзанди бор. Вилоят ҳокими оиланинг яшаш шароити билан танишиб, хонадонга икки хонали уй, ҳаммом қуриб бериш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди. Шу куннинг ўзидаёқ қурилиш ишлари бошланди.
Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро Бахтиёржон Ахуновнинг кўзи ожиз, биринчи гуруҳ ногирони. Торгина хонадонда уч оила, яъни ўзи, турмуш ўртоғи ҳамда икки фарзанди оиласи билан истиқомат қилади. Уй-жойга муҳтож эканлигини ҳисобга олиб, вилоят ҳокими ушбу оилага кўп қаватли уйлардан 2 хонали квартира олиши учун бошланғич тўловни тўлаб берадиган бўлди. Шунингдек, ўз хонадонларида қандолатчилик йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун 30 миллион сўм кредит ажратиш бўйича банк мутасаддиларига топшириқ берди.
Вилоят ҳокими яна бир неча хонадонда бўлиб, уларга ҳам зарур ёрдамлар кўрсатди. Шу тариқа маҳалладаги қатор кам таъминланган оилалар қўллаб-қувватланди, уларни камбағалликдан чиқариш, даромад топишлари учун имкониятлар яратиб берилди.
– Маҳалламиздаги 622 хонадонда 1 минг 100 оила таркибида 4 минг 600 нафар аҳоли яшайди, – дейди «Чўлпон 100 йиллиги» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Неъматжон Чўлиев. – Йил бошида маҳалламизда 72 та оила темир дафтарга киритилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 29 тага тушди. Бир қатор оилаларга тадбиркорлик учун кредитлар ажратилди, қатор оила вакиллари доимий даромад келтирадиган ишларга жойлаштирилиши ҳисобига камбағал оилалар сони қисқартириб борилмоқда.
Вилоятда аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида юқоридаги каби ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |