Президентимизнинг жорий йил 26 августдаги фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланган эди.
Жумладан, Самарқанд вилояти ички ишлар идораларида хизмат қилаётган ходимлардан 49 нафари ҳам ушбу мукофот билан тақдирланди. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган тантанали тадбирда кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.
Бошқарма бошлиғи Ш.Раҳмонов жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда турли соҳалар вакиллари қатори ички ишлар идоралари ходимлари ҳам юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётганини таъкидлади.
Ана шундай ходимларнинг бир гуруҳи давлатимиз раҳбарининг шу йил 26 майдаги фармони билан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланиши бу – вилоятдаги барча ички ишлар идоралари фаолиятига берилган юксак баҳо эканлиги қайд этилди.
– Халқимиз учун синовли бўлган кунларда зиммамизга юклатилган вазифаларни бажариб, ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилганим мен учун жуда катта шараф, – дейди Ургут тумани ИИО ФМБ ходими, капитан З.Ҳусенов. – Лекин бу нишон бир меники эмас, ургутлик барча ички ишлар ходимлариникидир. Бундан буён ҳам Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қиламан.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |