Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида 2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шароит яратиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.
Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида юртимизда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди. Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Уларнинг ижроси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, мана бир неча йилдирки, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шароитлар яратилиши, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг ўтказиб келинмоқда.
Брифингда бу йилги Миллий мониторинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган чора-тадбирларга асосан ўтказилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Қайд этилганидек, Миллий мониторинг пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтган йилларга нисбатан янада такомиллаштирилган ҳолда ташкил этилмоқда. Мазкур мониторинг Федерация томонидан Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида ўтказилади. Шунингдек, унда иштирок этиш учун халқаро касаба уюшмалари марказлари вакиллари ҳам таклиф этилган.
Мониторингни ўтказишдан асосий мақсад – пахта йиғим-терими ишларида 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг, ўқувчи ва талабаларнинг, бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, пандемия шароитидаги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун етарли шароитлар яратилганини баҳолаш, қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун тегишли миқдорда меҳнат ҳақи тўланишини назорат қилиш, фермер хўжаликлари ходимлари билан меҳнат шартномаси, фуқаролар билан мустақил равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар тузилганлигини назорат қилишдир.
Миллий мониторинг давомида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади ҳамда мониторинг юзасидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясига мунтазам ахборот бериб борилади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ҳудудий мониторинг гуруҳлари тузилиб, улар таркибига касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмалари ходимлари, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг жойлардаги аъзо ташкилотлари вакиллари киритилди.
Эслатиб ўтиш жоизки, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга оид қайта алоқа механизми Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимида ташкил этилган бўлиб, мавсум давомида узлуксиз равишда кечаю-кундуз ишлайди. Бунда 10-92 қисқа рақамли “Ишонч телефони”, интернет сайтлар, телеграмм ижтимоий тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланилади.
Бу ҳақда касаба уюшмалари томонидан республиканинг барча ҳудудларидаги туман, шаҳар марказларига 400 та баннер, корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда одам гавжум бўладиган жойларга 10 мингта плакат жойлаштирилди, 200 мингта флаер тайёрланиб, аҳоли вакилларига тарқатилди.
Миллий мониторинг даврида ўрганиш натижаларини ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади ва мониторинг якунлари тўғрисида декабрь ойида Халқаро меҳнат ташкилоти билан биргаликда ўтказиладиган давра суҳбатида батафсил эълон қилинади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |