2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда мурожаатлар сони икки юздан ошди

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров сайёр қабул ўтказди.

Бухоро шаҳардаги Марказий маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайёр қабулда секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

 

Вилоят раҳбарига фуқаролар томонидан коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, уй-жойни кадастрдан ўтказиш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар бўлди.

 

photo_2020-09-25_14-51-30.jpg

 

Сайёр қабулда мурожаатлар сони икки юздан ошди. Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.

 

– Айни кунда ишсизман, – дейди фуқаро Мақсад Раҳмонова. – Мазкур масалада мутасаддиларга мурожаат қилдим. Мурожаатим жойида ҳал этилди. “Зиё Текс” ишлаб чиқариш корхонасига ишга қабул қилиндим. Яқинда ишга чиқишим бўйича корхонанинг буйруғи қабул қилинди. Ойлик маошим 700 минг этиб белгиланди. Доимий ишим, даромадим бўлаётганидан хурсандман.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар