“Ўзэнергоинспекция”нинг махсус ишчи гуруҳи Бухоро вилоятидаги энергетика объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни билан танишмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро вилоятидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиалида техника хавфсизлиги бўйича ўрганишлар ўтказмоқда. Шунингдек, 220/110/35/6 кВ ли “Бухоро” подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳридаги “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятда истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли ҳисоботи тизимини яратиш, электр энергияси истеъмолининг назорати ва ҳисоботининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан семинар ўтказди. Унда “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ва Бухоро ҳудудий бўлими ходимлари иштирок этишди.
Мазкур семинарда таъкидлаб ўтилганидек, Бухоро вилоятида 437 046 дона АСКУЭ тизимига мос электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган. Бугунги кунда бу режа 430 039 тага, яъни 98,4 фоизга бажарилган. Жумладан, аҳоли хонадонларига 401 283 та (99,2 фоиз) ҳамда улгуржи истеъмолчилар учун 28 756 та (88,7 фоиз) ҳисоблагичлар ўрнатилган.
Жорий йил якунига қадар 7 305 та уч фазали электрон ҳисоблагич (аҳолига – 274 та ва улгуржи истеъмолчиларга – 7 031 та, трансформатор пунктларига баланс ҳисоблагичлар – 1 975 та) ўрнатилиши таъминланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2018 йилда вилоят бўйича технологик йўқотишлар 10,8 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 10,5 фоизга тушган. Натижада бир йилда 10,1 млн.кВт*соат ёки 4,1 млрд. сўмлик технологик йўқотишларни камайтиришга эришилди.
Семинарда иштирок этган вилоят масъулларининг билдиришича, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг фикрлари таҳлил қилиб борилмоқда. Ушбу таҳлиллар ва аҳоли билан учрашувлар натижаларига кўра, мазкур электр ҳисоблагичлар аҳоли томонидан ижобий кутиб олинаётгани ва унинг қулайликлари маъқул келаётгани маълум бўлди.
Семинарда масъулларга куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда “Бухоро ҲЭТК” АЖ томонидан амалга оширилаётган мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи томонидан тегишли тавфсиялар берилди.
Шунингдек, “Бухоро ҲЭТК” АЖга қарашли Тезкор диспетчирлик хизмати фаолияти билан яқиндан танишилиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |