Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳамроҳлигида Чортоқ туманидаги олис қишлоқларда бўлди.
Боғистон, Қумробод, Бойқишлоқ, Нодирабегим, Деҳқонобод, Сарой маҳаллаларида ўтказилган мулоқотларда халқнинг дарду ташвиши эшитилди. 3 минг 500 дан зиёл аҳоли истиқомат қиладиган Сарой маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда кўплаб муаммолар тўпланиб қолгани маълум бўлди.
Хусусан, маҳалланинг тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келган эди. Бу масала 7 километрлик тармоқ тортиш орқали ҳал этиладиган бўлди. Қолаверса, йўлларни таъмирлаш, сим устунлар ўрнатиш, кўчаларни ёритиш бўйича ҳам ўз ечимини кутаётган долзарб вазифалар ҳам бор. Бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқ берилди. Қурилиш ва молия бошқармаларига ишни кечиктирмасдан бугуннинг ўзида бошлаш лозимлиги қайд этилди.
Қувонарлиси шундаки, Республикада биринчилардан бўлиб Наманганда шароити оғир, деб топилган маҳаллаларнинг ҳар бирига вилоят маҳаллий бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ ажратилмоқда. Шавкат Абдураззоқов шулар қаторида саройликлар ҳам қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Учрашувда мактаб ва болалар боғчасини таъмирлаш бўйича маҳалла аҳлининг илтимоси эътиборга олинди. Мулоқот тугагач, вилоят раҳбари ҳар икки таълим-тарбия масканини бориб кўрди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |