2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Элликқалъа туманида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутатлари, корхона, муассаса, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

photo_2020-10-18_17-43-18.jpg

Сайёр қабул давомида фуқаролардан асосан соғлиқни сақлаш, тижорат банкларидан кредит олиш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал хизмат масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, тумандаги “Сахтиён” шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Икрам Йулдашев электр таъминоти, “Ақчакўл” овулидан Жаҳонгир Рустамов ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, туман марказидан Донахон Қурбанова тижорат банкидан кредит олиш, Зулфия Юсупова даволаниш, “Амиробод” овулидан Муқаддас Султанбоева савдо дукони учун ер ўрни ажратиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Қабулда 21 та масала бўйича мурожаат жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган 18 та мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими Сейдамат Авезов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Ҳалқ қабулхонаси вакиллари бир қатор тадбиркорлик субъектларида бўлиб, улардаги бандлик масаласи билан танишди. 

photo_2020-10-18_17-43-15.jpg

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ёшлар, “Темир дафтар” руйхатидаги оила фарзандлари хонадонларига ташриф буюрди ва уларнинг мурожаатларини тингланди. Уларнинг ечими буйича маъсулларга топшириқлар берилди ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бундан сўнг тумандаги “Бўстон Мега текстиль”, “Бўстон Оптимал текстил” корхоналарида, “Эксим голд” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада, “Ёшлар меҳнат гўзари”иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бандлиги таъминланган ёшлар билан мулоқатда бўлиб, уларнинг муаммолари ечишимига амалий ёрдам қилинадиган бўлди.

photo_2020-10-18_17-43-22.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар