Адлия органлари тизимида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Адлия органлари тизимида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Дул-дул” қишлоғида бўлиб ўтди.
Мулоқот жараёнида қишлоқ аҳлисини қийнаб келаётган электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви масалалари юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Қишлоқ фуқароларининг сўзларига кўра, ҳудудда электр энергияси ўтказгичлари носоз ҳолатда, улар ўз вақтида қўлбола тайёрлангани боис бугунги кунда электр симлари дарахт шохларига ўралашиб қолган. Мулоқотда фуқароларнинг меҳнат муносабатлари, ёшга доир пенсияга чиқиш ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш билан боғлиқ мурожаатлари ҳам иш юритуви учун қабул қилинди.
Озода Исломова туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилган. Гап шундаки, фуқаро жорий йилда ёшга доир пенсияга чиқиши лозим. Ота-онаси ўз вақтида ФҲДЁ бўлимидан рўйхатдан ўтмасдан яшаб келган. Кейинчалик ҳам турли оилавий муаммолар, эътиборсизлик сабаб фуқаро шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олмаган.
– 1986 йилда турмушга чиққанман. Ҳозирда беш нафар фарзандим бор. Давлат ишида ишламаганман. Бугун орамизда бўлмасада, умримнинг 15 йилини ногирон фарзандимга бағишладим. Турмуш ташвишлари билан бўлиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ҳаётим давомида керак бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Айниқса, у пенсияга чиқишда жуда керак экан, – дейди О.Исломова.
Айни пайтда фуқаро гувоҳномасини олиш, нафақага чиқиш учун ҳужжатларини тайёрламоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, шу кунга қадар лойиҳа доирасида адлия органлари томонидан вилоятда 587 та оила ўрганилди. Фуқаролардан 77 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 51 таси ёки 66 фоизи ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ўрганиш жараёнида.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |