2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент маслаҳатчиси билан очиқ мулоқот

9 ноябрь куни Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Миллий университетида ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳаси олдида турган муаммолар, ёш олимларнинг илмий фаолиятлари, ўқув жараёнига оид масалалар хусусида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтиб, унда таянч докторант ва докторантларнинг стажировка масалалари, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда амалга оширилиши керак бўлган масалалар муҳокама қилинди. Миллий университетда дунёнинг етакчи ОТМлар рўйхатига кириш йўлида қилинган ишлар таҳлил қилинди.

Пандемия шароитида дарсларни ташкил қилиш, таълим сифати, университет имижи, халқаро журналлардаги мақолалар, талабалар амалиёти ва моддий-техника база ҳақида ҳам фикрлар, таклифлар билдирилди. Мулоқот жараёнида ёш олимлар таълим, илмий фаолиятларга тегишли бўлган масалалар бўйича фикр алмашди.

Мулоқот якунида давлат маслаҳатчиси соҳада мавжуд муаммоларга ечими жиддий масала экани, ёш олимлар ва тадқиқотчилар илм-фан соҳасини ривожлантириш, ўз салоҳиятларини жамиятимиз равнақи йўлида сафарбар этишга чақирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар