Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан, Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов ва судьялар томонидан 2020 йил 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги сайёр қабулда жами 59 та фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 30 нафари жиноят ишлари бўйича, 21 нафари фуқаролик ишлар бўйича, 7 нафари маъмурий ишлар буйича, 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаат қилган.
Шундан 28 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 31 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 59 та мурожаатлардан 28 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб қаноатлантирилди.
7 мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ва вилоят судлари тааллуқлилиги бўйича ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
24 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- жиноят ишлари бўйича Қўшработ тумани суди томонидан 4 та, Иштихон тумани суди томонидан 7 та, Пайариқ тумани суди томонидан 6 та мурожаат кўриб чиқилиб, 17 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
- 2 нафар фуқаролар ташаккурнома билдирди;
- 1 нафар мурожаат жойида қаноатлантирилиб, судланганлик ҳолати тугатилди;
- шунингдек, 4 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди. Уларнинг мурожаати қаноатлантирилиб, МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |