Мутасадди вазирликлар, давлат идоралари ва ташкилотлари, депутатлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Сардоба” сув омбори тошқинида юзага келган техноген ҳодиса оқибатида талофат кўрган хонадонлар эгаларини қуръа ташлаш йўли билан, адолатли тарзда Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида янгидан қурилган кўп қаватли уйларга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар мазкур ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида биргина Мирзаобод тумани “Янги Ўзбекистон” ва “Нурли келажак” массивларидаги кўп қаватли янги турар жойларнинг 321 таси ўз эгаларига топширилди.
Ишчи гуруҳлари томонидан муаммоли хонадонлар қайта ўрганиб чиқилиб, юзага келган масала жойида ечимини топаётир.
Куни кеча Мирзаобод тумани “Мирзачўл” маҳалласида уй-жойларни тақсимлаш бўйича юзага келган 20 та хонадоннинг муаммолари ўрганилди. Шулардан 7 хонадон бўйича юзага келган масала халқ депутатлари Мирзаобод туман кенгаши сессиясида қайта ўрганиб чиқиш учун тавсия қилинди.
Ишчи гуруҳ ўз ишини давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |