Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, секторлар раҳбарлари ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани марказидаги маданият саройида юқоридаги ташкилотларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туманда яшовчи фуқаролардан халқ қабулхоналарига, вилоят, туман ҳокимликларига ва бошқа давлат ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар ва бевосита қабулга ташриф буюрган аҳолининг муаммолари ўрганилди.
— Бундан бир неча йиллар олдин кўчамиз қишда лой, ёзда чанг, тупроқ бўлгани учун аҳоли мурожаатига асосан шағал тўкилган эди, у иш ҳам кўчани бир қисмида амалга оширилди, қолгани бажарилмай қолиб кетган эди, — дейди туманнинг «Нурафшон» қишлоқ фуқаролар йиғини, Оққўрғон кўчасида яшовчи Зулхумор Азимова. — Шу масала бўйича сайёр қабулга келдим. Мурожаатим вилоят ҳокими томонидан ижобий қабул қилинди ва бир километрлик кўчамизга шағал ётқизиш ишларига кўрсатма берилди. Биз бундан жуда миннатдормиз.
Сайёр қабулда аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш, ичимлик сувини етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш, йўлларнинг аҳволи, мактабгача таълим муассасалари, тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратиш, маиший хизмат шохобчалари учун қурилиш жойларини ажратиш каби масалалар бўйича 100 га яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга белгиланган муддатлар асосида топшириқлар берилди ва келгуси сайёр қабулда мазкур масалаларга яна бир бор қайтилиши белгилаб қўйилди.
Учрашув доирасида Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан тумандаги 24 нафар ёшлар сардорларига 100 номдаги китоблар жамланмаси совға қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |