Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Чинозда яна бир обод қишлоқ бунёд этилди

Чиноз туманида «Обод қишлоқ» дастури доирасида қайтa бунёд этилган “Эшонобод” маҳалласи марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари элчилари, мамлакатимиз дипломатия хизмати ходимлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси тарзида қайта чирой очган қишлоқда аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиш тармоғи, тикувчилик корхонаси, замонавий илм масканлари, кутубхона, стадион, спорт заллари, истироҳат боғи, ИИБнинг ҳудудий таянч шохобчаси каби ўнлаб замонавий бинолар қад ростлади.

Турли миллат вакиллари истиқомат қилувчи «Эшонобод» маҳалласи бугун таниб бўлмас даражада ўзгарди. Обод қишлоқ кўчалари, кўркам ҳовлиларга монанд тарзда умумий ўрта таълим ва МТМ масканлари, аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди.

 —Чекка бир қишлоқда бундай ободончиликлар амалга оширилгани кишини бениҳоя мамнун этади,-дейди Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев. — Замонавий мактаб биносининг янги ўқув қўлланмалари ва дарсликлар билан таъминлангани, ўқувчилардаги билим олишга бўлган интилишлар, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш асосида иш олиб бораётган турли соғломлаштириш тўгараклари киши ҳавасини келтиради. Очиғи, спорт машғулотлари ўтказишга ихтисослашган бундай замонавий биноларни ҳамма жойда ҳам топиб бўлмайди. Ўқувчилар билан суҳбатда уларнинг рус тилини мукаммал ўрганишга бўлган интилишларини кўриб бағоят мамнун бўлдим. Дарс жадвалларида ҳафтасига 2 соат рус тили дарси ўтилаётган бўлса-да, болаларнинг рус адабиётини мунтазам ўқиб-ўрганиши, шу тильда мустақил ўзаро мулоқот қилиши натижасида анча бийрон сўзлашмоқда. Бу таълим тизими борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотларда тўлиқ ўз аксини топган «Обод қишлоқ» дастури доирасида бу ерда амалга оширилган бунёдкорликлар ҳар қандай кишини ҳаяжонга солади. “Эшонобод”да ўзбек, рус, тожик, қозоқ, қирғиз миллатларининг ўзаро ҳамжиҳат, бир оила аъзоларидек яшаётгани бизни жуда хурсанд қилди, — дейди Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий. — Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишга туширилган корхоналар албатта яқин келажакда бу қишлоқ иқтисодиётини янада юксалтиради. Таълим, маданият ва спортни ривожлантириш учун қурилган иншоотлар ёш авлодни баркамол тарбиялашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Дарҳақиқат эшонободликлар бугун «Обод қишлоқ» дастури доирасида барпо этилган шинам уй-жойларда истиқомат қилмоқда. Ҳар қадамда бунёдкорлик натижалари  кўзга ташланаётир.

— Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотларда одамлар турмуш маданиятини юксалтириш бош вазифа қилиб белгиланган,-дейди биз билан суҳбатда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Собиржон Турдиев. — «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Обод марказ» ҳамда инвестиция дастурлари барча жойларда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, равон йўллар қуриш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш орқали аҳоли саломатлигини тиклашда катта натижалар бермоқда.

“Эшонобод”га олдин ҳам кўп бора ташриф буюрганман. Бугунги кўриб турган кўркам бинолар ўрнида ташландиқ ва пастқам уйлар жойлашганди. Кўчалар таъмирталаб, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида талайгина муаммолар мавжуд эди. Бугун бу борада ҳавас қилса арзигулик ишлар қилинганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. МТМ ва мактаб бинолари, МФЙ замонавий кўринишга эга бўлди. 3-сектор ҳамда Давлат хизматлари кўрсатиш бўлими, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши қишлоқ аҳолисини ниҳоятда мамнун этмоқда. Бу қишлоқнинг кўп миллатли аҳолиси доимо ўзининг меҳр-оқибатлилиги билан ном чиқариб келган. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммолари оқсоқоллар даврасида ечим топади. Ҳеч ким камчилигини рўкач қилиб идорама-идора чопмайди. Бу ҳам ибратли бир турмуш тарзи ҳисобланади.

“Эшонобод”да фойдаланишга топширилган “Хўжакент текстиль групп” МЧЖ 500 нафар қишлоқ аёлларини иш билан таъминлади. Бу ердаги чеварлар уч ой давомида махсус курсларда Меҳнат биржаси томонидан ажратилган субсидиялар асосида ўқитилиб, ноёб мутахассисликни эгаллашди. Энди эса, бежирим кийим-бошлар тикишмоқда. Туркия, Германия, Япония каби илғор давлатлар технологияси асосида ишлаб чиқарилаётган 10 турдан ошиқ маҳсулотлар ички ва ташқи бозорга тақдим этилади. Буларнинг барчаси эшонободликлар турмуш маданияти юксалаётганидан далолатдир.


 

16.12.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы