Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой ва Иштихон туманларидаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказди.
Булунғур тумани «Авлиё Парпи» маҳалласи фуқаролари билан бўлиб ўтган учрашув давомида йўлларни таъмирлаш, аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш, тижорат банкларидан кредит олишда кўмаклашиш, хусусан, маҳалла ҳудудида жойлашган 160 ўринга мўлжалланган 67-умумтаълим мактабига спорт зали қуриш, «Муллатўп» қишлоғидаги 700 метрлик ички йўлларни таъмирлаш, маҳалладаги 422 та хонадонни суюлтирилган газ билан таъминлаш,«Аёллар дафтари»га киритилган 10 нафар аёл ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 11 нафар кредит олиш истагида бўлган ёшларга зарур кўмак бериш каби масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар бериб ўтилди.
Тумандаги «Хўжамазгил» маҳалласи фуқаролари билан бўлган учрашувларда ҳудуддаги умумтаълим мактаби биноси ва маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш, янги мактабгача таълим муассасасини қуриш, аҳолини суюлтирилган газ ва ичимлик суви билан таъминлаш, янги трансформатор ва электр сим ёғочлари ўрнатиш каби бир қанча мурожаатлар тингланиб, аниқланган ҳолатлар бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.
Ботир Парпиевнинг ташаббуси билан шу куннинг ўзида Булунғур туманидаги «Хўжа Мазгил» маҳалласининг Фармонтепа, «Авлиё Парпи» маҳалласининг Авлиё Парпи қишлоқлари, Жомбой туманидаги «Тўққизбой», «Ғазара», «Қудуқли» ва «Бешбола» маҳаллалари ҳудудидаги жами 6 километр йўл мукаммал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, ушбу туманларда яшовчи эҳтиёжманд оилаларга жами 1155 та суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.
Иштихон туманидаги «Тойтуёқ», «Бўронхўжа» ва «Боғихон» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан бўлган юзма-юз учрашувларда халқни қийнаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилди. Жумладан, «Тойтуёқ»маҳалласи аҳолиси томонидан «Оқдарё» сув омборидаги сув сатҳининг баҳор ойларида кўтарилиши натижасида аҳоли қатнов йўлининг тўсилиб қолиши одамларга катта қийинчилик туғдираётгани, айниқса, бу муаммо сабабли ўқувчилар мактабга боришга қийналаётгани айтиб ўтилди. Суҳбат давомида юқоридаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.Шу билан бирга шу куннинг ўзида маҳалладаги 500 метрли яроқсиз кўча таъмирланди.
«Боғихон» ва»Бўронхўжа» маҳалласида аҳоли билан бўлган юзма юз мулоқот давомида одамларни қийнаётган бир қатор муаммолар атрофлича ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.Жумладан, «Боғихон» маҳалласидаги 2 километр, «Бўронхўжа»маҳалласидаги 1,2 километрли ички йўлларга тош ётқизилиб таъмирланди. Аҳоли мурожаатлари асосида «Боғихон» ҳамда «Тойтуёқ» маҳаллаларида малакали шифокорлар иштирокида жами 93 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва касаллик аниқланган беморларга стационар ва амбулатор шароитда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Вазир ўринбосари Б. Парпиев раҳбарлигидаги республика Ишчи гуруҳи томонидан бугун Пастдарғом тумани олиб борилган ўрганишлар давомида «Пахтакор» маҳалласидаги «Янги ҳаёт» мавзесидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун мўлжалланган уйда яшовчи фуқаролар — Очилтош Атауллаева, Мавжуда Эшназарова, Шоира Сафарова, Камола Жўраеваларнинг ҳар бирига тикув машиналари ва 2 та телевизор тақдим этилди. Шунингдек, «Беклар» маҳалласидаги «Темир дафтар»га киритилган фуқаро Шаҳноза Болтаеванинг хонадони учун 1,2 тонна кўмир ажратилди.
Аҳоли муаммоларини аниқлаш бўйича ўтказилган учрашувлар давомида берилган таклифлар асосида, бугуннинг ўзида тумандаги «Камолот» маҳалласидаги 1,5 км таъмирталаб ички йўлларга 10 машина шағал ва тош ётқизилди, «Торариқ»маҳалласидаги мавжуд симёғочларнинг 2,5 км.лик қисмига электр кабеллар ўрнатилди. Шу билан бирга «Хончорбоғ» маҳалласидаги106 тахонадондаги мавжуд газ баллонлари янгисига алмаштириб берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |