Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сардобада раҳбарлар – халқ учун хизмат қилмоқда

Сардоба туманидаги 4 та сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлари аҳоли билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизими асосида жойларга чиқиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва улар томонидан кўтарилаётган мурожаатларни жойида бартараф этиш борасида бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида, ҳар бир раҳбар муаммо ҳақида кимдир мурожаат қилиб келишини кутиб ўтирмасдан, халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилиши зарур, деган фикрларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилоятининг энг чекка ҳудуди – Сардоба туманида ҳам “маҳаллабай” тизими бўйича маҳаллаларда аҳоли муаммолари ва куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ҳар бир маҳалла учун ишчи гуруҳлари тузилиб, бугунги кунда фуқаролар томонидан кўтарилаётган мурожаатларни ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал этиш ҳар бир сектор ва мутасадди идора раҳбарининг энг биринчи галдаги вазифаси эканлигига алоҳида этибор қаралаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Сардоба тумани ҳокими А.Хидиров бошчилигида “маҳаллабай” аҳоли муаммоларини ўрганиш ва имкон қадар фуқаролар томонидан билдирилган масалаларни жойида бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари 1-сектор ҳудудидаги "Қўрғонтепа","Дўстлик"," Юртдош", "Бирлик" ва "Отаюрт" маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд 2 минг 962 хонадоннинг 2 минг 586 тасида бўлиб, кўчама-кўча, уйма-уй юрилди. Аҳоли билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари ўрганилганида 900 га яқин хонадон соҳиб ва соҳибалари томонидан учрашув чоғида кўтарилган катта-кичик муаммоларнинг 621 таси жойида бартараф этилди.

Ушбу ҳудудда туманнинг 20 минг 563 нафар фуқаролари истиқомат қилади. Ўрганиш жараёнида, 1-сектор ҳудуди бўйича жами аҳоли томонидан иш билан таъминлаш сўралиб 366 нафар, табиий ва суюлтирилган газ, электр, ичимлик суви, кўмир таъминоти бўйича жами 586, ички йўллар носозлиги бўйича 115, уй-жой билан таъминлаш ва ер участка кадастрида ёрдам сўраб 36 нафардан, банк кредити муаммоси бўйича 161, саломатлигини тиклашда ёрдам сўраб 153 нафар ва бошқа масалалар бўйича 80 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, қайд этилди.

Ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 60 фоизи туман миқёсида ўз ечимини топган бўлса, қолган муаммоларнинг 30 фоизи вақт ва маблағ талаб қилганлиги боис, мутасадди туман ташкилотларига аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди. 10 фоиз мурожаатлар вилоят ва республика миқёсидаги масалаларни ташкил этганлиги сабаб, юқори мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўралди.

Аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан кўтарилган мурожаат бўйича, аввало – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да шакллантирилган рўйхатга асосан фуқароларни, айниқса, маҳалла ёшларини республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликдаги лойиҳа доирасида шу сектор ҳудудидаги "Бирлик" МФЙда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш масканига ҳамда туман марказидаги фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув марказига малакасини ошириш учун йўллаш рўйхатини кечиктирмай, энг қисқа фурсатларда шакллантириш масаласи маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари ва оқсоқоллардан сўралди.

Бу фуқаролар маълум касб-ҳунарни ўрганганларидан сўнг, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари фуқароларни, айниқса, ёшларни ўрганган касб-ҳунарларидан келиб чиқиб, иш ўрни билан таъминлаши ёки тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларига ўз бизнесини йўлга қўйиши учун банк кредит ва субсидия маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиши белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

– Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, биз ҳам, муаммо ҳақида кимдир мурожаат қилиб келишини кутиб ўтирмасдан, халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб боришга ҳаракат қилаяпмиз, – дейди туман ҳокими А.Хидиров. – Халқимизда, касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган ажойиб нақл бор. Биз ҳам шунга амал қилган ҳолда, Президентимизнинг топшириқларига кўра – аҳоли билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизимини йўлга қўйдик.

Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, фуқароларимиз дуч келаётган муаммоларни аниқлаш учун ўзимиз бориб, эрта аниқлаб, кўтарилган масалаларнинг энг долзарб, кечиктириб бўлмайдиганларини, имкон қадар шу жойнинг ўзида ҳал қилишга ҳаракат қилаяпмиз.

Эътибор беринг, туманимиздаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини бир жойга йиғиб, уларни тинглаб, кейин кўтараётган маслаларни жойига бориб бирма-бир ўрганишимизнинг ўзига кетган вақтга, ҳар бир сектор раҳбари ишчи гуруҳи билан ўз ҳудудидаги маҳаллаларга бир-бир бориб, уйма-уй юриб, муаммоларни жойида ўрганиб, жойида бартараф этса камроқ вақт сарфланиши ойнадек равшанку. Ҳам вақт тежалаяпти, ҳам фуқароларимизнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилаяпти, ҳам биринчи галдаги энг долзарб муаммолар бартараф этилаяпти.

Дарҳақиқат, муаммоларнинг жойида бартараф этилиши ҳар икки томон учун ҳам энг маъқул вариант. Қолаверса, янги “маҳаллабай” тизимидан кўзланган бош мақсад ҳам ҳар бир раҳбардан шуни талаб этади.

Шу ўринда, ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган ҳар бир муаммо ва камчилик бир пайтнинг ўзида ҳам сектор раҳбари, ҳам халқ вакиллари томонидан назоратга олинаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Президентимизнинг ташаббуси билан жорий этилган аҳоли билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизими сардобаликларга жуда ҳам маъқул келмоқда ва энг муҳими муаммолар бартараф этилиб, бундан фуқаролар жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Сардобада халқ – раҳбарлар учун эмас, раҳбарлар – халқ учун хизмат қилмоқда.  

16.01.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы