Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов воҳанинг энг олис, чекка, кўп миллатли ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганди.

Шунга мувофиқ муҳим муаммоларни манзилли ҳамда тизимли бартараф этиш юзасидан “йўл харита”си ишлаб чиқилди.

Жорий йил давомида амалга оширилиши белгиланган “йўл харита”сида фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр, газ, кўмир таъминоти, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, унда вилоятдаги 90 та маҳаллада яшовчи аҳолининг ичимлик сув билан боғлиқ муаммоларини тўлиқ ҳал этиш, 445 та трансформаторни жорий, мукаммал таъмирлаш, янгисига алмаштириш 63 та қўшимча трансформатор ўрнатиш белгиланган. 4 минг 500 аҳолини қўшимча газ баллонлари билан таъминлаш, 47 та маҳаллада таъмирталаб газ баллонларига сервис хизмати кўрсатувчи шохобчаларни ташкил этиш, аҳоли эҳтиёжига қараб, кўмир етказиб бериш режалаштирилган. 

Хусусий сектор томонидан 154 сартарошхона, 150 савдо дўкони, 106 та дорихона, 61 та ҳаммом, 72 та автомобилларга хизмат кўрсатиш нуқтаси, 96 та пойафзал таъмирлаш устахонаси, 99 нонвойхона 33 та умумий овқатланиш нуқтаси барпо этиш мўлжалланган. Интернет ва мобил алоқа хизматларини тубдан яхшилаш, хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим соҳаларида мавжуд муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратилган.  

“Йўл харитаси”дан шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи оилалар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли томорқасидан фойдаланишнинг самарали тизимини яратиш, ички йўлларни таъмирлаш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш каби муҳим масалалар ҳам кенг ўрин олган.

Янгича тизимда фаолият юритиш жараёнида воҳада давлат ташкилоти, идоралари раҳбарларининг аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ижобий ҳал этиш бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан фуқаролар йиғини кенгашида ҳисоботларини тинглаш тартиби йўлга қўйилмоқда. “Йўл харита”га киритилган бандлар бажарилишини ўз вақтида таъминлаши ҳамда йўл қўйган камчиликларини вилоят ҳокимининг “Ҳокимлик соати” ва халқ депутатлари вилоят кенгаши сессияларида муҳокама этиш белгиланган.  

Юрт ободлиги ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган мазкур “йўл харита” ижроси доирасида ҳудудлардаги ички йўлларни таъмирлаш юзасидан дастлабки ишлар бошлаб юборилди. Шу кунларда Музработ туманидаги Тонг юлдузи, Янги ер, Алпомиш, Узун туманидаги Файзобод, Ангор туманидаги Марказ, Чинобод, Юқори Хўжақия маҳаллалари кўчалари текисланиб, қум-шағал ётқизилмоқда. Қизириқ ва Шеробод туманларида ҳам “йўл харита”га киритилган ҳудудларнинг ички йўлларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

“Йўл харита”да белгиланган режага кўра, жорий йилда вилоятдаги 865,5 километр ички йўлларга шағал ва тош тўкилади. 107,3 километр ички кўчаларга асфальт ётқизилиб, кенг, равон йўллар барпо этилади.

04.02.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы