Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззақов Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, бугундан бошлаб ушбу маҳаллада истиқомат қилишини билдирди.
Эслатиш жоиз, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманганга ташрифи давомида ушбу маҳаллада бўлиб, ҳудуддаги аҳволни танқид остига олган эди.
– Сизларга қўшни бўламан, уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади, - деди вилоят ҳокими Ш. Абдураззақов аҳоли билан учрашув чоғида. – Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга “Вилоят ҳокимининг уйи”, деб ёзиб қўйилади. Ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини ўзим назорат қилиб бораман. Маҳалланинг 3 гектар жойида кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан минг нафар одам ишли бўлади.
Эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи ва ҳашарчилар жалб этилди. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқларини тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Асосийси, маҳаллага тез орада тоза ичимлик суви келтирилади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |