Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари, котибларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли билан ишлаш соҳасидаги замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга амалий кўмак бермоқда.
Давлатимиз раҳбари жорий йил 18-19 февраль кунлари саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш мақсадида Наманган вилоятига ташрифи давомида Агентликка шаҳар ва туман сектор раҳбарларининг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва ундаги аъзолари билан ишлаш бўйича фаолиятини баҳолаб бориш мақсадида ҳар чоракда ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали аҳолининг секторлар фаолиятидан қониқиш даражасини ўрганишни ташкил этиш вазифасини белгилаб берган эди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Хўжайли тумани ҳокимлигида ташкил этилган семинарда Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманлари сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этди.
Семинар давомида секторлар фаолиятини 13 та кўрсаткич асосида янги жорий этилган баҳолаш тизими механизми ва жорий йил январь-апрель ойлари рейтинг кўрсаткичлари натижалари муҳокама қилиниб, секторларда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилди.
Шу билан бирга, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг 2021 йил 1 чорак якунлари бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари рейтинги натижалари муҳокама қилиниб, ЭМСК бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришилиши бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган шахслар билан ишлаш бўйича секторларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича мутасаддилар томонидан тавсиялар берилди.
Шу мавзудаги семинар Қонликўл туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда Қонликўл, Шуманой ва Қўнғирот туманлари сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |