Бухоро вилояти Жондор туманидаги Луқмон маҳалласи энг оғир ҳудудлар сирасига киритилган эди.
Ҳудуддаги кўплаб аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ҳамда Халқ қабулхонаси ва секторларнинг уйма-уй юриш ва ижтимоий объектларни ўрганиш орқали аниқланган муаммолари асосида Луқмон маҳалласи 2021 йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилди.
– Ҳудудда 3 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ихтиёр Каримов. – Хонадонлар сони 780 тани, оилалар сони эса 917 тани ташкил этади. Бугунги кунда Луқмон маҳалласи Юқори Луқмон қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Луқмон қишлоғида 19,050 км узунликда сув қувурларини ўтказиш ҳамда 1 та сув иншоотини реконструкция қилиб ишга тушириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 4,2 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Луқмон қишлоғидаги қурилиш ишлари “Жондор Ирис строй” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 8,2 километр узунликда ичимлик суви тортилган.
Қишлоқда 12,3 километр масофада электр тармоқларини тортиш, 1 та янги трансформатор қуриш мақсадида тармоқ корхона маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 221,6 миллион сўм ажратиш белгиланган. Бу билан ҳудуддаги аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини тўлақонли қондириш мумкин бўлади. Маҳаллага 60 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда ушбу тунги ёритиш чироқларининг 30 таси ўрнатилган. Шунингдек, Луқмон қишлоғида 1 километр масофада пиёдалар йўлаги қурилиши режалаштирилган. 400 метр пиёдалар йўлакчасида қуриш ишлари амалга оширилган.
Ҳудуддаги 36-умумтаълим мактаб биноси 1985 йилда қурилган бўлиб, сиғими 1 минг 176 ўринга мослаштирилган. Мактаб анча йиллардан буён таъмирланмай қолганлиги сабабли ачинарли ҳолатга келиб қолган эди. Дастур доирасида мактаб биносини капитал ремонт қилиш учун 5,2 миллиард сўм пул ажратилиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |