Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бўстон туманида вилоят прокуратураси, ички ишлар, давлат солик бошқармалари, шунингдек, қатор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди.
Айни кунда Бўстон туманида 80 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туманда аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қатор ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими сайёр қабулда ана шу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, энг муҳими, одамларни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, электр линияси учун янги темир-бетон устунлар ўрнатиш, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, даволаниш, ногиронлик аравачаси олиш, шунингдек, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 300 дан зиёд мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 200 дан ортиғи шу жойнинг ўзида ҳал этилди, ижроси маълум муддат талаб этадиган 74 масала юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қонуний ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
- Ногиронман, анчадан буён ўзимга мос иш тополмай юргандим, - дейди Бўстон тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Ҳасанова. – Вилоят ҳокимига шу масалада ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдим. Ҳоким туманимиз марказидаги “Сабо текс” кластер корхонагига тикувчи бўлиб ишга жойлашишни тавсия қилиб, ишга жойлаштириш бўйича масъулларга топшириқ берди. Насиб этса, энди ана шу корхонага ишга жойлашаман.
Тумандаги Янгиобод маҳалласида яшовчи Шоирахон Абдуллаева қаромоғида уч нафар, касалванд, ногирон фарзанди бор. Катта қизи жигар церрози билан оғрийди, ўғли автохалокат натижасида оёғидан жароҳат олиб, бир жойда бўлиб қолган, кичик қизи ҳам касалванд.
- Онаман, фарзандларим дарди, ташвиши билан кўнглимга ҳеч нарса сиғмайди. Қабулга фарзандимни операциясига ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилдим. Вилоят ҳокимига дардларимни айтдим. Қабулда соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи менга албатта, ёрдам беришга ваъда берди.
Шунингдек, қабул давомида 60 та мурожаат юзасидан мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |