Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Вилоят ҳокими 8 соат давомида фуқаролар мурожаатини тинглади

Термиз шаҳридаги Бобур номли истироҳат боғида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси билан  ҳамкорликда ташкил этилган очиқ мулоқотда секторлар, мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.  

–Президентимиз раислигида жорий йилнинг 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, ¬– деди вилоят раҳбари.¬ – Унда аҳоли мурожааатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати чуқур таҳлил қилиниб, галдаги вазифаларимиз белгилаб берилди. Шунга асосан эндиликда одамларни мурожаат этишга мажбур қилаётган масалаларни маҳалланинг ўзида бартараф қилишга эътиборни янада кучайтирамиз. Сизларнинг дарду-ташвишингиз билан яшаб, дуч келаётган муаммоларингизни ечишга кўмаклашишни барча даражадаги раҳбарларнинг муҳим вазифаларидан бирига айлантирамиз. Бугун ҳам ораларингизда ичимлик суви, табиий газ ва уй-жой билан боғлиқ муаммолар билан келган фуқароларимиз бўлса керак. Тоза ичимлик суви ва Термиз шаҳрида аҳоли дуч келаётган табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалани давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида ҳал этиб бердилар. Тўпаланг дарёсидан қувур тортилиб, аҳолининг сув масаласидаги мурожаатларига ечим топиладиган бўлди. Вилоят марказида табиий газ таъминотини тубдан яхшилаш учун 91 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қўшимча қувур тортишга киришилди. Турар-жой билан боғлиқ муаммоларингизни ҳам босқичма-босқич ҳал этамиз.  

Қарийб 8 соат давом этган очиқ мулоқот чоғида фуқаролар электр энергияси, тоза ичимлик суви, газ таъминоти, бандлик, тиббий хизмат, кредит олиш, ўз бизнесини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш каби масалаларда мурожаат этиб, муаммоларни ўртага ташлади. Жумладан, Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида яшовчи Гулширин Содиқова бир фарзандни камолга етказаётгани, бироқ уч йилдан буён ҳеч қаерда ишламаётгани учун фарзандини моддий таъминлашда етишмовчиликка дуч келаётганини айтди. Мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда ёрдам сўради. Бу масала мутасаддилар иштирокида тезда кўриб чиқилиб, жойида ҳал этилди.  

–Тўғрисини айтсам сайёр қабулга келдим¬у, лекин шу ернинг ўзида дарҳол масалам ҳал бўлади, деб ўйламаган эдим, – ¬дейди Г. Содиқова.¬ –“Сурхонсаноат қурилиш” компанияси кадрлар бўлимига ишга жойлашадиган бўлдим. Шу ернинг ўзида компания мутасаддилари  келгуси ҳафтадан ишга чиқишимни айтишди. Аҳоли муаммоларини ечишда сайёр қабулнинг энг самарали тизим эканини чуқур ҳис этиб, энди ҳаётимиз тубдан ўзгаришига ишончим янада ошди. Биз, фуқаролар учун бундай имкониятни яратиб берган Президентимиздан миннатдорман.  

Аму соҳили маҳалласилик Дилноза Пардаева икки йилдан буён бош оғриқ касалидан азият чекиб келади. Даволаниш учун эса қўли калталик қилган. Сайёр қабулда у шу масалада кўмак сўраб, вилоят ҳокимига мурожаат этди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари шу ернинг ўзида Д. Пардаева билан суҳбатлашиб, унга тегишли ёрдамни кўрсатди. Боши томаграфия ёрдамида бепул кўрикдан ўтказилди.  

– Томаграфия хулосаси билан танишган тажрибали шифокорлар менга ташхис қўйиб, тегишли маслаҳатларини берди,¬ – дейди Д. Пардаева.¬ – Бепул дори-дармон бериб, ширин сўзлар билан кўнглимни кўтарди. Дорилардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсияларини билдирди. Соғлигимни тиклаш учун кўрсатилган бундай ёрдамдан бошим кўкка етди.  

Сайёр қабулда уч юзга яқин фуқаронинг 360 дан ортиқ мурожаати тингланиб, мутасаддилар иштириокида уларни жойида ҳал этиш йўллари изланди. 60 дан ортиқ масалага шу ернинг ўзида ечим топилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди. 

26.07.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы