Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари авж олган.
Мақсад, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, қулай шароитлар яратиш.
Бу борада Қашқадарё вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят маркази ҳисобланган Қарши шаҳридаги Арабхона ва Мағзон маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бу каби бунёдкорлик ишлари маҳалла кайвонилари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилган тартибда давом этмоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ маҳалла оқсоқоллари иштирокида иккала маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Арабхона маҳалласида 10 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қарийб 100 йиллик тарихга эга мазкур маҳалла узоқ йиллар мобайнида эътибордан четда қолиб, ҳудудда қатор муаммолар йиғилиб қолган эди. Жорий йилда маҳалланинг “Обод маҳалла” дастурига киритилгани аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, ичимлик суви, йўл, электр энергия, табиий газ билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш имконини яратди. Бунинг учун 25 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ҳозир маҳаллада дастур доирасида кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Жумладан, дастур доирасида айни пайтга қадар 1 километр асфалт, 4 километр қум-шағал қоришмаси белгиланган кўча ва йўлларга ётқизилди. 4,9 километр масофага ичимлик суви қувурлари ётқизилиб, аҳоли хонадонларига улаш ишлари олиб борилмоқда. 7,782 километр электр узатиш тармоқлари янгиланиб, 213 дона бетон устун ва 6 дона трансформатор ўрнатилди. Алоқа ва ахборотлаштириш сифатини яхшилаш мақсадида 1 километр масофага оптик толали алоқа линияси тортилди. 1,2 километр пиёдалар йўлакчаси барпо этилиб, 50 дона тунги ёритиш мосламаси ўрнатилди.
“Обод маҳалла” штабида масъуллар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашда ҳудудда дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Таъкидландики, дастур якунига қадар маҳаллада 15 километр асфалть ётқизилади. Электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 419 та бетон устун ўрнатилади, 6 та трансформатор янгиланади. Шунингдек, 168 та тунги ёритгич ўрнатиш белгиланган. Исимлик суви таъминотини яхшилаш борасида ҳам хайрли ишлар бошлаб юборилган.
Мулоқот жараёнида дастур доирасида белгиланган ишларни жадаллаштириш, шу билан бирга унинг сифатига эътибор қаратиш бўйича мутасадди ташкилотларга зарур топшириқлар берилди. Бунинг учун жамоатчилик вакиллари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши кераклиги айтилди. Шундан сўнг масъуллар маҳалладаги 36-,37-сонли мактабларда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Ҳозирда 36-мактабда 4 миллиард 100 миллион сўмлик қайта реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 37-мактабда эса 3 миллиард 333 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Қолаверса, мазкур мактаб ёнидан қўшимча равишда 260 ўринлик янги ўқув биноси ҳам барпо этилаяпти. Қурувчиларга мактабларда ўқиш жараёнлари бошланишига оз фурсат қолаётгани, шу боис қурилиш ва таъмирлаш ишларини тезроқ охирига етказиш кераклиги айтилди.
Масъулларнинг кейинги манзили Қарши шаҳрида жойлашган “Мағзон” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Мазкур маҳаллада ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Акбар Эшонқулов “Мағзон” маҳалласи “Обод маҳалла” штабида масъуллар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, ҳудудда дастур доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, бу борада жамоатчилик вакилларининг таклифларини эшитди. Маҳаллада ичимлик сув, электр энергияси, газ таъминоти ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича бажарилган ва бундан кейин қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.
Ҳудудда дастур ижросини таъминлаш мақсадида 19 миллиард 842 миллион сўм маблағ ажратилган. Шундан 5 миллиард 163 миллион сўм маблағ йўл қурилиши ишларига, 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ эса ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун йўналтирилмоқда.
Масъуллар томонидан маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан боғлиқ ҳолатлар ҳам ўрганилиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш лозимлиги айтилди. Шундан сўнг маҳалладаги 28-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, лойиҳачи ҳамда қурувчиларга ишнинг сифатига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди. Ҳозирда 631 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур мактабда 2 миллиард 229 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Аҳамиятлиси, маҳаллада “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётан бунёдкорлик, ободончилик ишларидан аҳоли мамнун.
Шунингдек, масъуллар Қарши шаҳрининг “Мустақиллик” шоҳ кўчасида пиёдалар ва велосипедлар учун барпо этилаётган саломатлик йўлакчаси қурилиши жараёнини кўздан кечирди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев лойиҳачи ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.
Маълумот ўрнида, “Пудина қувонч” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилаётган саломатлик йўлакчаси 3,5 километрни ташкил этиб, уни қуриш учун 12 миллиард сўм ажратилган. Келгусида саломатлик йўлакчаси ёнида аҳолининг жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун “WorkOut”лар ҳам ташкил этилади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |