Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхоналари муаммоларга ечим топмоқда

Президентимиз раислигида жорий йил 23 июль куни «Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари» бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт» эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Ҳаёт олдимизга қўяётган кўпдан-кўп муаммоларни вақтида ечиш ҳақида муттасил қайғуриш, бу йўлда фидойи бўлиб, ҳаловатдан воз кечиб, одамлар дарди билан яшашни даврнинг ўзи ҳар биримиздан талаб этмоқда. Бунда одамлар билан доимий мулоқот қилиш, кундалик ташвишлари битилган мурожаат ва шикоятларни кечиктирмай кўриб чиқиш, бу борада турли расмиятчилик, бюрократия ҳамда сансалорлик ҳолатларига барҳам бериш жуда муҳимдир.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон туман Халқ қабулхонаси ва сектор рахбарлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, барча соҳалардаги ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш борасида мавжуд муаммоларнинг ечими, фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши юзасидан мурожаатчиларнинг мурожаатлари такроран жойига чиқилган ҳолда ўрганилмоқда ва бир қатор сайёр қабуллар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

– Халқ қабулхоналари мурожаатлар билан ишлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтармоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғиждувон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири У.Ҳалимов. – Зотан, ислоҳотларни баҳолаш мезони ҳисобланган мурожаатлар ортида инсон манфаати, тақдири туради. Уларнинг тўлиқ, холисона, ўз вақтида кўриб чиқилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Жумладан Ғиждувон тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Шерзод Ашуровнинг навбатдаги қабули ташкил этилди. Қабулда 200 нафардан ортиқ фуқаролар ечилмай қолган муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилди.  

Мазкур қабулдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ҳал этилмаётган мурожаатларини қайта ўрганиш ва уларга ижобий ечим топишдир. Туман Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилаётган қабулда фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг масалаларини ижобий ҳал этиш чоралари кўриб чиқилмоқда. Қабул давомида 60 дан ортиқ аризалар қабул қилинди. Туман ҳокими Шерзод Ашуров қабулга келган барча фуқароларнинг турли йўналишлардаги масалаларига ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларини кўрди.  

Лобар Адилова оилавий шароити оғирлигини билдириб, оиласига озиқ-овқат махсулотларидан амалий ёрдам бериш, Помўза МФЙ, Оқолтин кўчаси 143-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ихтиёр Аллаевнинг табиий газ ва электр энергия тўловларидан қарз бўлиб қолганлиги, тўлашга қурби етмаётганлиги тўғрисидаги, Қўрғон МФЙ Шокиробод кўчаси яшовчи Дилноза Ҳазратованинг оилавий шароитини яхшилаш мақсадида бир дона патдўз тикув машинкаси олиб бериш тўғрисидаги, Оқгул МФЙ, Жиндакон қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Сония Муродованинг турмуш ўртоғи 1-гуруҳ ногирони оилавий шароити оғирлиги уйини таъмирлашда қийналаётганлигини билдириб, уйини таъмирлашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Маълумки, бугунги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича “Тезкор штаб” ташкил этилган. “Тезкор штаб” раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда юқори ташкилотлар томонидан юборилган топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди.

2021 йил 6 ойи давомида Ғиждувон туман Халқ қабулхонасига 6 минг 426 та мурожаат келиб тушган ва тизим орқали тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилган. Шундан ҳал этилмаган мурожаатлар сони 4 минг 830 тани ташкил этади. Қайта ўрганилган мурожаатлар сони 3 минг 787 тани ёки 78 фоизни ташкил этади. Шундан ижобий ҳал этилган мурожаатлар сони 2 минг 228 тани ёки 46 фоизни, ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган мурожаатлар сони 1 минг 559 тани ёки 32 фоизни ташкил қилади.  

1 минг 43 та ёки 22 фоиз мурожаат қайта ўрганиш жараёнида.

Туманда сектор рахбарлари билан ўтказилган сайёр оммавий қабуллар давомида сектор раҳбарлари шахсан иштироки таъминланганлиги, аҳолидан тушаётган мурожаатларга сектор рахбари аниқ ҳуқуқий тушунтиришлар бераётганлиги, тузилган ишчи гуруҳи иштироки ҳам тўлиқ таъминланиб, ўрганилаётган мурожаатларнинг аксарият қисми ижобий ҳал этилиб келинмоқда.

–Қишлоғимизни 1200 метр қисмига шағал ташлаб беришда амалий ёрдам сўраб Халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим, – дейди Ғиждувон тумани Кўшк МФЙ, Найманобод қишлоғида яшовчи Рахмат Саидов. –Мурожаатимни туман Халқ қабулхонаси алоҳида назоратга олиб, Найманобод қишлоғимиздаги 1,2 километр йўллар шағаллаштирилди.  

Бу каби мурожаатларни кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Энг мухими ҳеч кимнинг мурожаати асоссиз равишда эътиборсиз қолдирилмайди.  

25.08.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы