Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Юзлаб қишлоқ ёшлари иш билан таъминланди

Ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, муносиб шароитларни яратиб бериш давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан биридир.

Президентимиз топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иштирокида янгича ёндашув ва илғор технологияларга таянган ҳолда ҳаётга татбиқ этилаётган йирик ижтимоий лойиҳа ҳам Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Пишоғар ҳамда Шароф Рашидов туманидаги Равот аҳоли масканларидаги юзлаб қишлоқ ёшлари, уларнинг оилалари ҳаётига рўшнолик олиб кираётгани билан чуқур маъно-мазмун касб этмоқда.

Зомин туманининг Пишоғар қишлоғи ҳудудидаги бамисоли мовий денгиздек бир текис мавжланиб турган мана ям-яшил жўхоризорлар ўрни бундан атиги 4-5 ой илгари ҳам қуп-қуруқ дашт эди, десангиз, кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Аммо ҳудуднинг табиий иқлим шароити, тупроқ таркиби ва геологияси эътиборга олинган ҳолда аниқ ҳисоб-китоб асосида бошланган эзгу ишлар бугун ўзининг илк натижаси билан кўрган кўзни қувонтирмоқда.

Лойиҳа доирасида ажратиб берилган 300 гектар ернинг 140 гектарида қўш қатор усулида экилган маккажўхори ўстирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежовчи замонавий усулларни амалда қўллашни кенгайтиришга қаратилган фармон ва қарорлари асосида томчилатиб суғоришдан фойдаланилмоқда.

Энг муҳими, мазкур саъй-ҳаракатлар авваламбор қишлоқ ёшларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, жўхори майдонининг 50 гектари вазирлик ўз оталиғига олган 200 нафар пишоғарлик ёшларнинг 100 нафарига 50 сотихдан тақсимлаб берилган.

Эътиборлиси, янги ерларни ўзлаштириш, унга ишлов бериш, уруғлик сотиб олиш ва экиш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш, экинни минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш каби масалалар билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланмоқда.    

Етмиш ёшдан ошган фахрий педагог ва агроном Мирзоулуғ Ҳайдаров вилоятда кўпчиликка яхши таниш. Узоқ йиллар талабаларга таълим берган, зироатчиликда катта амалий мактабга эга отахон билан суҳбат ҳар доим қизиқарли кечади.

Ёш деҳқонларнинг бошқа тенгдошлари билан бевосита даланинг ўзида кечадиган мулоқот ва учрашувлари ҳам уларга ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфият бахш этади.

Сув – бу тириклик асоси, ҳаёт манбаи. Қўриқ ерни ўзлаштириш жараёнида 8 та артезиан қудуқ қазилиб, оби-ҳаёт чиқарилди. Узунлиги 200, эни 80 метрлик сув ҳавзаси барпо этилиб, аввал деҳқончилик учун умуман шароит бўлмаган ҳудудда кафолатли сув таъминоти тизими яратилди. Мазкур сув иншоотида тўпланган сув зарур минерал ўғитлар билан тўйинтирилиб, сўнг далага йўналтирилади. Мамлакатимиз раҳбари томонидан бу соҳада қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилгани ишларнинг тез фурсатда сифатли амалга оширилишига замин бўлди. Келгусида мазкур ҳудудларда шу сингари яна камида 10 та ҳовуз барпо этиш мўлжалланмоқда.

Эътироф этиш ўринлики, сув ҳавзаси қурилиши билан ҳамоҳанг Пишоғор ҳудудидаги Қангли, Пишоғор, Ёшлик, Шўрча, Аржа, Ғулба, Мўғол, Қудуқча, Аччи, Узун, Қизилсой, Бахматчой, Шароф Рашидов туманининг Равот ҳудудидаги Равот, Нонисангил, Умар каби қишлоқлари ҳаётида беқиёс ўзгаришлар рўй берди. Йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича олиб борилган кенг кўламли амалий тадбирлар маҳалла ва оилаларга янги ҳаво олиб кирди. Умуман, қурилиш-таъмирлаш, ободлик ишлари бажарилмаган кўча ёки хонадоннинг ўзи қолмади.

Обод манзилларни айланиб, яна сув бўйига қайтамиз. Нега деганда, бу каби сув ҳавзалари фақат қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва бандликни таъминлаш нуқтаи назаридан эмас, балки қишлоқларнинг умумий қиёфасини ўзгартириш, ҳудуд аҳли, айниқса, қишлоқ ёшлари учун муносиб ҳордиқ чиқариш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.  

Шу куни ушбу гўзал маскан миллий қадриятларимиз, бой маданият ва санъатимиз, саховатли заминимиз неъматлари, халқимиз турли соҳаларда эришаётган улкан ютуқлар, давлатимиз раҳбари илгари сурган беш муҳим ташаббус бераётган натижалар, юртимизда ҳукм сураётган ўзаро ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик бор бўй-басти билан намоён бўлган катта саҳна тусини олди.

Байрам иштирокчилари Пишоғар ва Равот қишлоқларидаги ўзгаришларга бағишланган ҳужжатли фильм билан танишишди. Ёшлар фестивали иштирокчиларининг мамлакатимиз ёшларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Ёшлар фестивали, 3 авлод учрашуви, миллатлар аро дўстлик тантанаси Зоминдан то Равотгача бўлган қишлоқларда яшаб келаётган кекса ю ёш барчани барпо этилган гўзал ва файзиёб маскандаги сайлга жамлади.  

Ёшлар яратилаётган шароитлардан руҳланган ҳолда улардан самарали фойдаланишни ният қилишяпти. Кексалар эса бундай дориламон кунларга шукрона айтиб, келажак эгаларига оқ йўл тилаб, билдирилган ишончга муносиб бўлишни таъкидлашди. Бу каби байрамлар, хайрли ишлардан мақсад бир, одамларни бугунидан рози бўлиб, эртанги кунига бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборат.

01.09.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы