Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси юзасидан жойларда жамоатчилик назоратини таъминлаш” лойиҳаси ғолиб бўлган эди.
Жойларда жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Хӯжайли туманида “Обод маҳалла” дастурининг ижроси билан танишди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида тумандаги “Наврӯз” ҳамда “Қумбиз” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминоти, жумладан, трансформаторлар ва нимстанциялар ҳолатини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш, аҳолига газ ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш, ички автомобиль йўллари, пиёдалар йўлаклари, транспорт тўхташ бекатларини реконструкция қилиш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ишларга 13 миллиард 7 миллион сӯм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Жумладан, “Наврӯз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3,2 километр ички автомобиль йўли таъмирланиб, 2 километр пиёдалар йўлаги қурилди. 200 та тунги ёритиш ускунаси ўрнатилиб, 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кӯчати экилди.
Дастур асосида ноқонуний қурилган 54 та объект бузилиб, 8 километр йўл бўйини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ҳудудда 3 километр 0,4 кВ ҳаво линияси тортилиб, 28 таянч устуни ӯрнатилди. Иситиш мавсуми олдидан 8 та газ тақсимлаш пунктини ва 6,2 километр газ тармоғини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, 2,4 километр сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилди.
– Дастурга киритилгандан сӯнг ҳудудимиз қиёфаси тубдан ӯзгарди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғинда истиқомат қилувчи Ӯктам Назаров.
– Кӯчаларимиз асфальтланиб, тунги ёритиш ускуналари ўрнатилди. Ӯзимиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бораяпмиз.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида иккита умумий ӯрта таълим мактаби бӯлиб, шундан 28-умумий ӯрта таълим мактабининг 460 нафар ӯқувчига мӯлжалланган қӯшимча биносида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Karakalpak Windows” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан олиб борилаётган мактаб қурилиши Ӯзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами арафасида фойдаланишга топширилади.
Дастур ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |