Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Беш муҳим ташаббус” доирасида ўтказилган кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси томонидан “Беш ташаббус – Андижонда” шиори остида ташкил этилган тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирлигининг “Бешта ташаббус – санъат билан”, “Бешта ташаббус – спорт билан” ҳамда “Бешта ташаббус – ахборот-технологиялари билан” йўналишларида ўтказилган танловларда ғолиб бўлган мактаблар жамоаларининг 300 нафардан зиёд ўқувчи ва ўқитувчилар муносиб рағбатлантирилди.
Танловларда ғолибликни қўлга киритган Андижон вилоятидаги мактаблар жамоаларига Халқ таълими вазирлиги томонидан 1 миллиард сўмлик спорт жиҳозлари, робототехник конструкторлар ва мусиқий асбоблари жамланмалари топширилди.
– Мактабимиз хор жамоаси “Бешта ташаббус – санъат билан” танловининг республика босқичида ғолиблар сафидан жой олди, – дейди Хонобод шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби директори Дониёрбек Турдиев. – Хор жамоамизнинг ҳар бир аъзоси мусиқа асбоблари билан тақдирланди. Энди уларнинг ижод қилиш, ўз иқтидорларини юзага чиқариш имкониятлари янада кенгайди. Қолаверса, эътибор ва рағбат ўқувчиларимизга шижоат бағишлаб, уларни юксак марралар сари илҳомлантиради.
Тадбирда мактабларнинг санъат жамоалари, иқтидорли ўқувчилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди.
Тадбир сўнггида ғолиблар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан рамзий байроқ кўтарилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |