2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Беш муҳим ташаббус” танлови ғолиблари рағбатлантирилди

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Беш муҳим ташаббус” доирасида ўтказилган кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси томонидан “Беш ташаббус – Андижонда” шиори остида ташкил этилган тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирлигининг “Бешта ташаббус – санъат билан”, “Бешта ташаббус – спорт билан” ҳамда “Бешта ташаббус – ахборот-технологиялари билан” йўналишларида ўтказилган танловларда ғолиб бўлган мактаблар жамоаларининг 300 нафардан зиёд ўқувчи ва ўқитувчилар муносиб рағбатлантирилди.

Танловларда ғолибликни қўлга киритган Андижон вилоятидаги мактаблар жамоаларига Халқ таълими вазирлиги томонидан 1 миллиард сўмлик спорт жиҳозлари, робототехник конструкторлар ва мусиқий асбоблари жамланмалари топширилди.

– Мактабимиз хор жамоаси “Бешта ташаббус – санъат билан” танловининг республика босқичида ғолиблар сафидан жой олди, – дейди Хонобод шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби директори Дониёрбек Турдиев. – Хор жамоамизнинг ҳар бир аъзоси мусиқа асбоблари билан тақдирланди. Энди уларнинг ижод қилиш, ўз иқтидорларини юзага чиқариш  имкониятлари янада кенгайди. Қолаверса, эътибор ва рағбат ўқувчиларимизга шижоат бағишлаб, уларни юксак марралар сари илҳомлантиради.

Тадбирда мактабларнинг санъат жамоалари, иқтидорли ўқувчилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

Тадбир сўнггида ғолиблар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан рамзий байроқ кўтарилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар