Ўзбекистон Республикаси Президентининг Когон шаҳридаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 1 минг 316 та масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 217 тага ёки 19,7 фоизга кўп. Муаммоларнинг 925 таси ёки 96,6 фоизи қаноатлантирилган бўлса, шундан 745 таси ёки 77,8 фоизи ижобий ҳал қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Когон шаҳридаги Халқ қабулхонаси билан келишилган режага асосан сектор раҳбарлари томонидан 181 та оммавий сайёр қабулларда 634 та мурожаатлар қабул қилинган. 581 та ёки 91,6 фоиз масалалар қаноатлантирилган. Шундан 468 таси ёки 73,8 фоизи ижобий ҳал қилинган.
Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан 81 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилган. Шундан 66 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.
– Когон шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан Когон шаҳар секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини тизимли ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган жами 35 та тақдимнома ва таклифлар киритилган, – дейди Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Ҳакимов. – 58 нафар масъулларга интизомий, яъни 2 нафари лавозимидан озод қилинган. 5 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазоси эълон қилинган. 51 нафар ходим огоҳлантирилган.
– Ёшим 70 дан ошганлиги юришга қийналаётганлиги сабабли ўзим ва турмуш ўртоғим Мансур Содиқовнинг нафақа (пенсия) пулларини уйига келтириб беришларида амалий ёрдам сўраб Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандим, –дейди Когон шаҳар Фурқат МФЙ Зафаробод кўчаси 71-уй Норбиби Содиқова. – Мурожаатим Халқ қабулхонаси аралашуви билан ижобий ҳал қилинди. Халқ банки Когон шаҳар филиали ходимлари томонидан нафақа пулларим уйимга келтириб берилиши йўлга қўйилди.
– Бухоро вилояти ҳокимининг сайёр қабулида ичимлик суви таъминотига улаб беришларини ва ҳисоблагичимни ўрнатилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилгандим, – дейди Когон шаҳар Б.Шариф МФЙ Элобод кўчаси 8-уйда яшовчи Фарида Муродова. – Мурожаатим жойига чиқиб ўрганилди. Газ ва электр таъминотига улаш янги ҳисоблагичларини ўрнатиш зарурлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Когон шаҳридаги Халқ қабулхонаси ходимлари газ, электр ва ичимлик суви таъминоти ходимларини жалб қилган ҳолда менинг мурожаатим ижобий ҳал қилинди.
– 2-сектор раҳбарининг сайёр қабулида турмуш ўртоғим билан ижарада яшаётганлигим сабабли уй-жой билан таъминлашни сўраб мурожаат қилгандим, – дейди Когон шаҳри Фурқат МФЙ Кончилар кўчаси 3-уй 11-хонада яшовчи Ирина Кузнецова. – Мурожаатим жойига чиқиб ўрганилди. Менинг турмуш ўртоғим Саид Ҳалимов 1-гуруҳ ногирони эканлиги ва ногиронлик аравачасига муҳтожлиги ҳам аниқланди. Когон шаҳридаги Халқ қабулхонаси ходимлари турмуш ўртоғимга ногиронлик аравачаси олиб бериб мурожаатимни ижобий ҳал қилишди. Мен ва турмуш ўртоғим уй-жой билан таъминланди. Бизга яшаш учун Когон шаҳар ҳокимига киритилган тавсияси асосида Маданият кўчаси 24а уйдаги ижтимоий ётоқхонадан хона ажратиб берилди.
– Халқ қабулхонасига жамоатчилик асосида ишловчи ишчилар номидан мурожаат қилиб, ойлик иш ҳақи кечиктириб берилаётганлигидан норозилигимни билдиргандим, – дейди Когон шаҳар Беруний МФЙ Ташаббускор кўчаси 21-уйда яшовчи Зиёдулло Ботиров. – Халқ қабулхонасининг ходимлари аралашуви натижасида ойлик иш ҳақларимизни ўз вақтида беришларида амалий ёрдам берилди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 70 нафар жамоатчилик асосида ишловчи ишчиларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |