Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида 25 минг 896 та масала юзасидан 22 минг 15 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 22 минг 400 таси ёки 96,86 фоизи қаноатлантирилган, 17 минг 65 таси ёки 73 фоизи ижобий ҳал қилинган. 5 минг 218 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ва 117 таси узоқ муддатли назоратга олинган.
– Мақсадимиз – халқ дардини, мурожаатларини тинглаш, уларга ечим топиш, уларни ижобий ҳал қилиш, халқ хизматини қилиш ва уларнинг розилигига эришишдан иборат, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов. – Жиззах шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 8 минг 565 нафар фуқароларимиз томонидан жами 11 минг 159 та мурожаат бўлди.
Ушбу мурожатларнинг 11 минг 382 таси ёки бошқача айтганда 95.5 фоизи қаноатлантирилди. 7 минг 838 таси ёки 65,7 фоизи ижобий ҳал қилинди. 3 минг 502 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 42 нафар фуқаролар кўтарган масалаларни ўрганилиши маълум вақтни талаб қилганлиги сабабли назоратга олинди.
Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан ўтган 11 ой давомида жами 14 минг 737 та масалалар юзасидан 13 минг 450 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 98 фоизи қаноатлантирилган, 9 минг 227 таси ёки 82 фоизи ижобий ҳал қилинган, 1 минг 716 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 75 таси узоқ муддатли назоратга олинган.
– “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури асосида тикув машинаси олиб тадбиркорликни бошлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида “Агро банк” ка ариза билан мурожаат қилган эдим, – дейди Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Сарвар Ақулов. – Аризамни “Агро банк” қабул қилиб, тасдиқлаб, қанақа ҳужжат олиб келишимни айтди. Барча зарур ҳужжатларни шаҳар ҳокимлигида тасдиқлаб беришгач банкка топширдим.
Банкдагилар, “Эрта келинг, индин келинг”, деб крединти беришни чўзаверди. Кафолат хати бериши учун маниторинг текшируви келишини кутдим. Таъминотчи билан шартнома тузиб қўйгандим. Ишим битмай роса овораю сарсон бўлдим. Охири Президентимизнинг Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. 1 ойга ҳам қолмай масала ижобий ечим топди, 24 миллион сўм кредит берилди. Президентимиз ташкил қилиб қўйган Халқ қабулхонасидаги мутасаддилардан миннатдорман, кўпдан-кўп раҳмат.
Ҳозирда тикув цехимда маҳалламиздаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига кирган 10 нафар хотин-қизлар томонидан 4 турдаги эркак ва аёллар либослари тайёрланмоқда. Асосан буюртма асосида иш юритамиз. Маҳсулотимизни ҳозирча фақат ички бозорга чиқаряпмиз. Бу кредитдан қутилганимдан сўнг, яна банкдан кредит олиб, фаолиятимизни кенгайтирмоқчимиз. Қўшимча тикув, бичув ва бошқа асбоб-ускукналар олмоқчимиз. Шунда иш ўрни кўпайиб, маҳсулот тури ҳам ортади.
Шунга ўхшаш мурожаат Шароф Рашидов тумани “Тоқчилик” маҳалласи “Райҳон” кўчаси, 18-уйда яшовчи Фаррухжон Ҳақбердиевдан ҳам бўлган экан. У асаларичилик йўналишида имтиёзли кредит ажратиб беришини сўраб Шароф Рашидов туман “Агро банк”ига жорий йилнинг март ойида барча керакли ҳужжатларни топшириб, аммо бир неча ойлар давомида банк ходимлари: “Ресурс йўқ” деб баҳона қилиб келган. Ёш тадбиркор Президентимизнинг Шароф Рашидов туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандан кейингина, “Агро банк” 30 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратиб берди. Ҳозирда тадбиркор асаларичилик йўналишида фаолиятини йўлга қўйди.
– Бизнинг Ғаллаорол тумани “Саврук” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Қиличмозор” қишлоғидан “Коризқудуқ” қишлоғидаги 6-мактабга борувчи йўл охиригача шағаллаштирилмасдан чала ташлаб кетилган эди, – дейди “Қиличмозор” қишлоғида яшовчи Ҳайдар Боймуродов. – Болаларимиз мактабга тоза кийимда кетиб, ёзда чанг тупроққа, ёғин-сочинли кунларда лой сувга ботиб уйга келишади.
Шағал тўшаш охирига етказилмай қолгани тўғрисида маҳаллага, йўл қурилишига, ободонлаштиришга ҳам айтдик. Ҳеч иш чиқмади. Охири Президентимизнинг тумандаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилдик, қисқа фурсатда йўлимизни таъмирлаб, шағал ётқазиб, махсус техника ёрдамида метиндай қотириб босиб берди. Шу қабулхонани яратиб қўйган Юртбошимизнинг азиз бошлари омон бўлсин.
Худди шунга ўхшаш ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган Зафаробод туманида истиқомат қилувчи Майсара Ғайбуллаеванинг ҳам мурожаати Президентимизнинг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси аралашуви билан ижобий ҳал этилди.
– Шифокор бўлиб ишлаган турмуш ўртоғим, марҳум Азиз Пардаев ковид билан оғриган беморларни даволаш чоғида ўзи ҳам ушбу бедаво инфекцияни юқтириб олгач, ўша шифохонада икки бор муолажа олди, – дейди Шароф Рашидов тумани “Тоқчилик” маҳалласида истиқомат қилувчи Феруза Пардаева. – Аммо пешонамизга сиғмаган экан, на илож ажал ўз домига тортиб кетди.
Халқ саломатлиги йўлида ковид билан оғриган беморларни даволаш чоғида вафот этган шифокорларга 250 миллион сўм компенсация тўланиши лозим эканлиги ҳақида эшитиб, туман тиббиёт бўлимига, кейин вилоят бошқармасига ва ҳатто вазирликкача мурожаат қилдим. Лекин бир сўм ҳам берилмади. Ноилож судга мурожаат қилдим.
Суд бир эмас 3 маротаба компенсация маблағлари тўланиши тўғрисида қарор чиқариб берди. Аммо суд қарорини ҳам ижроси юзасидан қаерга бормай, кимга учрамай, масала ўз ечимин топмади. Охири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқовга мурожаат қилдим. Ниҳоят адолат қарор топди. Масала бир ойга қолмай ижобий ҳал этилиб, белгиланган компенсация пулларини олдим.
Халқни ташвиши, дарди, ғамини тинглайдиган, мурожаатини ижобий ҳал қилиб берадиган, адолатни қарор топтирадиган Халқ қабулхонасини очиб қўйган Президнтимиз биз фуқаролар бахтига ҳамиша омон бўлсин, Илоҳо дунё тургунча турсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхоналари томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 976 та мурожаатлар ижроси жойига чиқиб ўрганилди. Секторлар фаолияти бўйича 393 та мониторинглар ўтказилди. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги мавжуд камчиликлар бўйича давлат идораларига 180 та огоҳлантириш ва кўрсатмалар юборилди.
Мурожаатлар билан ишлашда ҳамда секторлар фаолияти билан боғлиқ масалаларда камчиликларга йўл қўйган 178 нафар шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилган. Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараган масъулларга “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилиб, шу каби хатоликка яна йўл қўйган тақдирда, жиддийроқ чора кўрилиши маълум қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |