Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муроджон Азимов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида воҳа аҳолисига мурожаат қилди. Унда вилоят ҳокими вилоятда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи юқори даражада сақланиб турганига алоҳида эътибор қаратди.
Вилоятда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи юқори даражада сақланиб турибди.
Шундан келиб чиқиб, аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида, уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 2021 йилда 2 960 та хонадонли 84 та кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари бошланиб, ҳозиргача 1 792 та (51 %) хонадон фойдаланишга топширилди, қолган 1 693 та (49 %) хонадон эса йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 1 099 та объектда 498 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жумладан, 2 047 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 15 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилди, 409,3 км ичимлик суви, 216,5 км электр тармоқлари ва 515,4 км йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди, 1 074 дона газ баллони аҳолига етказиб берилди, 82 та ижтимоий соҳа ҳамда 170 та бозор инфратузилмаси объекти янгидан қурилиб, таъмирдан чиқарилди.
Шунингдек, 2022 йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 минг 600 та уй-жойлар учун 729 млрд. сўм ипотека кредитлари ҳамда 2 мингта уйлар учун 83 млрд 200 млн. сўм субсидиялар ажратилади.
Маҳаллий бюджет даромадларини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 60 та уй-жой сотиб олинади ва улар хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга белгиланган тартибда берилади.
Аҳолининг уй-жойга бўлган мурожаатини ўрганиш, асосли таклиф бериш ва талабга кўра уй-жой билан таъминланишида албатта, мазкур комиссиянинг адолатли ёндошувларига, таклифларига таянамиз.
2022 йилдан бошлаб, “Боғдод тажрибаси” асосида уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади.
Биринчи босқичда, Косон туманининг “Дўстлик” ва Яккабоғ туманининг “Айғиркўл” МФЙлар ҳудудидан кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун ер майдонлари танлаб олинди.
Косон тумани “Дўстлик” маҳалласида 30 та ва Яккабоғ тумани “Айғиркўл” маҳалласида 25 та кўп хонадонли уй-жойлар, 5 та ижтимоий соҳа объекти қурилади, дея таъкидлади Муроджон Азимов.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |