Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхонаси: муаммоларга ечим борми?

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига кўра, Халқ қабулхоналари том маънода халқ овозини, жамоатчилик фикрини ифода этадиган тузилмага айланиши учун қўшимча ҳуқуқий асослар яратилиши кўзда тутилмоқда.

Мухбиримиз Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Абдуҳошим Абдуллаев билан ушбу тузилманинг одиий одамлар ҳаётида нечоғлик муҳим ўрин тутаётгани ҳақида суҳбатлашди.

— Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилояти, шаҳар-туманлардаги Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган, — дейди А. Абдуллаев. — Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, ижросини таъминлаш учун замонавий шарт-шароитлар муҳайё. Ёш болали оналар, ногиронлар, хуллас, ҳар бир мурожаатчи учун барча жиҳатлар эътиборга олинган. Режа-жадвали асосида мунтазам равишда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, тегишли бошқарма ва бўлимлар масъулларининг қабуллари ташкил этиляпти.

2021 йилнинг ўн бир ойида вилоятдаги Халқ қабулхоналарига 41 минг 811 та масалада турли мурожаатлар келиб тушди. Тааллуқлиги бўйича қарийб 38 мингта мурожаат Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олиниб, 26 мингдан ортиғи ижобий ҳал этилди. Шунингдек, 8 минг 395 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 114 та мурожаат асосли рад этилди, ҳозирги кунда деярли 1,5 мингта мурожаат кўриб чиқиш жарёнида турибди.

Шунингдек, шаҳар-туманларда 4 та сектор раҳбарлари томонидан 3 минг 253 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда фуқароларнинг 29 минг 700 дан зиёд мурожаатлари ўрганилиб, 65 фоизга яқини қаноатлантирилди.   

Шубҳасиз, ҳар бир мурожаат ортида бир ёки бир неча инсонлар  тақдири туради. Шу боис мурожаатларда кўтарилаётган масалалар қайси соҳаларда кўпайиб бораётгани, қайси ҳудуд ва тармоқда муаммолар йиғилиб қолгани, қандай оилалар давлатимизнинг эътибор ва рағбатига кўпроқ муҳтож бўлаётгани ўзига хос тарзда сарҳисоб қилиб борилади.

Шу йилнинг ўтган даврида Халқ қабулхоналарига 4 минг 107 нафар ҳамюртимиз иш билан таъминлаш ва иш ҳақлари билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилди. Ўз навбатида моддий ёрдам сўраганлар 3 минг 634 нафар, коммунал хизматлар бўйича 2 минг 471 нафар, уй-жой билан таъминлаш ва ер майдони ажратиш масаласида 1 минг 861 нафар, йўл қурилиши борасида 1 минг 551 нафар, алимент муаммоси юзасидан 1 минг 44 нафар ҳамюртларимиз ёрдам сўраган.

Олтиариқ туманига қарашли “Хўжақўрғон” МФЙ, Бўстон кўчасида яшовчи Гулноза Мирзаеванинг мурожаати асосида маҳалладаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилоти 2021 йилги Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирдан чиқарилди.  Фуқаро Исомуҳаммад Ҳамдамовнинг мурожаати билан Риштон тумани, “Амиробод” МФЙ, Нодира кўчасининг 0,5 км қисмига шағал ётқизилди ва текисланди. Қувасойлик Эркинжон Мирзакаримовнинг мурожаати ижобий ҳал этилиши натижасида “Юқори Мўян” МФЙга қарашли Сой бўйи кўчасининг қарийб 0,4 км қисми асфальтлаштирилди. Фарғона туманида истиқомат қилувчи Абдулҳамид Қулиқовнинг Халқ қабулхонасига мурожаати асосида “Майдон” МФЙ ҳудудида Инвестиция дастурига киритилган ҳолда 200 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда.

Қувонарлиси, мурожаатлар ечими ўлароқ одамларимизда розилик ҳиссини ошираётган бундай амалий натижаларни ўнлаб, юзлаб келтириш мумкин.

Давлатимиз раҳбари сайловолди дастурида яқин истиқболда мамлакатимизда Халқ қабулхоналарига конституцион мақом бериш режалаштирилаётгани, “Халқ қабулхоналари тўғрисида” алоҳида Қонун ишлаб чиқилишини таъкидлаб ўтдилар. Бундай саъй-ҳаракатлар, албатта,  Халқ қабулхоналари давлатимиз ва халқимиз ўртасида “Адолат кўприги”га айланиши, тўлиқ халқимизнинг ишончини қозонишига хизмат қилади.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”

22.12.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы