Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
“Мақсад, ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш”

Бухоро вилоятида 2021 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизлик даражасини қисқартириш мақсадида 72,0 мингдан ортиқ фуқароларга кенг қамровли хизматлар кўрсатилди.

Жумладан, 26 минг 138 нафар ишсизлар бўш ўринларга, 7 минг 220 нафари квоталанган иш ўрнига ишга жойлаштирилди. 14 минг 8 нафари жамоат ишларига жалб этилди.

990 нафар фуқарога тадбиркорликдан рўйхатдан ўтишига, ҳунармандчиликка аъзо бўлишига ҳамда “Тадбиркор аёл” ўқув курсларида ўқитилиши таъминланди.

– Давлат раҳбарининг жорий 2022 йилда маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, айниқса, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича берган топшириқларига асосан, ўз олдимизга бандлик соҳасида аниқ мақсадларни белгилаб олдик, – дейди Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев. – Бу йилда вилоятда ҳар бир ҳудуд (маҳаллабай) бўйича давлат буюртмасига кўра, шакллантирилган дастурлар асосида йўналишлар кесимида жами 31 минг та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Жумладан, тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 3 мингга яқин, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 11 мингга  яқин, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга тушиши натижасида 750  тагача, янги  кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 9 минг 800 та, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳисобига 7 минг та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Вилоятнинг қишлоқ ҳудудларидаги 36 минг фуқарони 5,9 минг гектар ер (ўртача 16 сотих) ажратиш, 3,9 минг нафарни ишловдан чиққан ерларни фойдаланишга қайтариш, 7 минг нафарни янги ташкил этиладиган корхоналар ҳисобига, 5 минг нафарни якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, 5 минг нафарни ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига, 3,8 минг нафарни корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва кенгайтириш ҳисобига, 20,1 минг нафарни корхоналарда норасмий ишлаётган ишчиларни легаллаштириш ҳисобига бандлиги таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 915 млрд.сўмлик тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ажратилиши ҳисобига 25 минг  830 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланади.

Ҳудудлардаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан иш сўраб мурожаат этган 28 минг 82 нафар ишсиз доимий иш жойларига жойлаштирилади.

9 минг 941 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилади. Уларга иш ҳақи тўлови учун 21,0 млрд.сўм маблағ тўлаб берилади.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 7 минг 292 нафар фуқаро захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштирилади.

Бухоро шаҳар Кунлик меҳнат маркази орқали 388 нафар вақтинчалик бир марталик иш изловчи сифатида рўйхатга олинган 388 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиши режалаштирилмоқда.

Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш, ўқув жараёнларини амалиёт билан боғлаган ҳолда  ташкил этиш, ишсиз аҳоли, жумладан ёшлар ва хотин-қизларда замонавий касб ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида Бухоро шаҳри ва туманларда аҳолини касбга ўқитишнинг янгича тизими ташкил этилиб, вилоятда 4 минг 700 (3971 аёллар, 2741 ёшлар)  нафар ишсиз ва иш қидирувчи шахслар 37 турдаги касб-ҳунарга ўқитилади.

2022 йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида қишлоқ жойларидан 3 минг 350 нафар ҳамда шаҳардан 1 минг 350 нафар ишсизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитилиб, малакаси оширилиши белгиланган.

10.01.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы