Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сирдарё вилояти ҳокими аҳоли муаммоларини ўрганди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида масъуллар томонидан аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ўрганиш, уларни жойида муҳокама қилиб, ижобий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев Сирдарё туманидаги “Янгиобод” ва “Интилиш” маҳалласида бўлиб, фуқаролар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилди. У ердаги мавжуд камчилик, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Мулоқот давомида “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида 8,5 километр масофадаги ички йўлларни таъмирлаш, эскирган 60 та электр симёғочларини янгисига алмаштириш, 500 метрга ичимлик сув қувури тортиш, 1 та ичимлик суви минораси ҳамда сизот сувлар сатҳини пасайтириш учун тик қудуқ ўрнатиш зарурлиги айтилди.

Фуқароларнинг мурожаатидан келиб чиқиб муаммоларни қисқа вақт ичида бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий вазифалар юклатилди. Ички йўлларни таъмирлаш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди. Яна бир муҳим жиҳат, маҳаллада 1 та қишлоқ врачлик пункти ва 2 та мактабгача таълим ташкилоти барпо этиладиган бўлди.

– Маҳалла аҳолисини хатловдан ўтказиш жараёнида аксарият бандлиги таъминланмаган аҳоли, айниқса, ёшлардан ҳудудда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолиятини кенгайтириш бўйича таклифлар тушмоқда, – дейди ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Ботиров. – Ишсиз хотин-қизлар эса тикувчиликка қизиқар экан. Шу сабабли маҳаллада тикувчилик цехи ташкил этишга эҳтиёж сезилди. "Интилиш” маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Илхом Хазратқулов маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли асосан, парранда боқиш ва кўпайтириш борасида тажрибага эга эканлигини инобатга олиб, бу ерда паррандачилик кооперациясини ташкил этиш таклифини билдирди.

Кооперациянинг биринчи босқичида маҳалладаги ўртача 20 та хонадон инкубатор ва тухумлар билан таъминланиб, жўжа очириш йўлга қўйилади. Кейинги босқичида паррандачилик билан шуғулланиш истагини билдирган хонадонларга жўжа ва уларни боқиш учун 40 кунга етадиган озуқаси ҳам етказиб берилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу орқали 120 нафар аҳолининг иш билан таъминланишига эришилади. 

Вилоят раҳбари билдирилган таклифни маъқуллаб, ҳар бир ҳудуднинг ўз драйвер йўналишини аниқлаб, маҳаллада ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ҳар томонлама юксалтириш орқали халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш асосий мақсад эканлигини қайд этди. Кооперацияни янада ривожлантириш хусусида ўз тавсияларини берди. Лойиҳани намунали амалга ошириш учун маҳаллани табиий газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида муаммолар борлиги айтилди. Вилоят раҳбари томонидан янги трансформатор ўрнатиш ва шу йилнинг апрель ойигача табиий газ тармоғига улаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига кўрсатма берилди.

20.01.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы