Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 15 январь куни маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини бажариш учун Сурхондарё вилоятида кенг қамровли чора-тадбир белгилаб олинди.
Шунга мувофиқ воҳадаги 195 та маҳалла иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танланди. Уларнинг 5 таси вилоят марказида жойлашган.
– Аҳоли мурожаатлари ўрганилганида Термиз туманидан воҳа марказига ўтказилган Паттакесар маҳалласи ҳам иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир экани аниқланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмурадов. – Одамлар йўлларни таъмирлаб, ҳудудни ободонлаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ўртага ташлаган. Шунга кўра, маҳалла аҳлини рози қилишга йўналтирилган кенг қамровли ишлар бошланди. Ҳудуд аҳолиси ва шаҳардаги кўнгилли ишчи-ходимлар жалб этилиб, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш юмушларига киришилди. Меҳнат ярмаркаси, бепул тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Маҳалладаги 1 минг 200 оилада 4 минг 30 дан ортиқ туркман, 185 га яқин ўзбек ва руслар истиқомат қилади. Аҳолининг 820 нафари корхона ва ташкилотларда доимий иш билан банд. 111 фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланади. 666 хонадоннинг 29,7 гектар томорқаси мавжуд бўлиб, уларнинг 13 тасида иссиқхона ташкил этилган. 421 хонадонда қорамол, қўй-эчки, қуён, 350 хонадонда парранда парваришланади. 4 оила асаларичилик билан шуғулланади.
Ўтган йили маҳалладаги 4,5 километр тупроқ йўлга шағал-тош аралашмаси ётқизилди. Иккита трансформатор янгисига алмаштирилиб, ўн дона эскирган симёғоч ўрнига янгилари ўрнатилди. Бўш турган бино тубдан қайта таъмирланиб, шаҳардаги оилавий поликлиниканинг шохобчаси барпо этилди.
Амударёга яқин бу гўшада бошланган улкан бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган тиббиёт муассасаси тантанали равишда очилди.
Нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Термиз шаҳри маҳаллаларидаги ҳокимларнинг ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла аҳли иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб, фаровон яшашига хизмат қилаётгани таъкидланди. Бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда бу борадаги ишлар аввало, иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлангани қайд этилиб, бу йўналишда белгилаб олинган вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
– Янги Ўзбекистонни барпо этишда барча эзгу мақсад одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига қаратилмоқда, – деди вилоят ҳокими Тўра Боболов. – Яқин келажакда воҳа ҳудудида инфратузилма тубдан ўзгаради. Маҳаллаларда кенг, равон ички йўллар барпо этилади. Мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа иншоотлари тубдан таъмирланиб, янгилари қурилади. Шу мақсадда вилоятда аҳолини арзон ва ишончли электр энергияси билан тўлиқ таъминлашга қаратилган улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Термиз шаҳридаги чекка маҳаллалар ҳам узлуксиз сифатли табиий газ билан таъминланади. Бугун Паттакесар маҳалласида бошланган бу иш иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир, деб топилган бошқа маҳалларимизда давом этади. Бу ҳудудда шу бугуннинг ўзида 4 километрдан ортиқ ички йўлга шағал-тош тўкамиз. Яроқсиз ҳолга келган симёғочларни тўлиқ янгисига алмаштирамиз. Хуллас, сизлар учун муносиб шароит яратилмагунча, сектор раҳбари ва бошқа мутасаддилар бошчилигида маҳаллада бўламиз.
Шу куни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган муассасада маҳалла аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
– Бундай эътибордан бошимиз кўкка етди, – дейди меҳнат фахрийси Жўра Турдиев. – Ёшим саксонда. Тобимиз қочиб қолса, замонавий тиббиёт муассасаси бўлмагани учун шаҳарга боришга тўғри келар эди. Мана, бугун оҳори учмаган тиббиёт муассасасига келиб, кўрикдан ўтдим. Шифокорлар менга тавсия қилган дориларни шу ернинг ўзида бепул беришди. Бундан ташқари бизнинг кўп йиллик орзуйимиз бўлган йўлларимиз таъмирланмоқда. Эскириб кетган электр симёғочлар янгисига алмаштириляпти. Кўчалар ободонлаштирилиб, табиий газ қувурлари ҳам бўялмоқда. Маҳалламизда битта стадион бор эди. Ҳозир шу тадбирга келиб, энди замонавий Workout майдончаси қуриб, ишга туширилишини ҳам эшитиб қолдим.
Тиббиёт муассасасида шунингдек, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди вилоят филиали бепул дори-дармон ва бошқа хайрия ёрдамлари кўрсатди.
– Кўзим хиралашгандек бўлиб қолган эди, – дейди меҳнат фахрийси, шоир Мўмин Жумаев. – Келсам, бепул тиббий кўрик ўтказилаётган экан. Шифокорларга учрашиб, кўрикдан ўтдим. Бепул дори-дармон ва кўзойнак олиб беришди. Теварак-атроф янада ёруғ бўлиб кўринди. Шукрона айтяпман.
Термиз шаҳридаги 5 оилавий поликлиниканинг маҳалладаги шохобчаси иш бошлаган дастлабки кунда уч юздан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши вакцинация қилинди.
Маҳаллада ташкил этилган меҳнат ярмаркасида вақтинча ишсиз бўлган бир гуруҳ хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланди. Кўчатлар ярмаркаси ташкил этилиб, ҳудудга ўн минг туп дарахт ва бута кўчати экилди. Йўл бўйларидаги дарахтлар оқланди. Эскирган ўнта электр устун янги бетон устунларга алмаштирилди. Аҳоли давлат хизматлари марказининг кўчма хизматидан фойдаланди.
Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида Термиз шаҳри маҳаллаларидаги ҳокимларнинг ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатлашди. Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Маҳаллада ободонлаштириш ва бошқа бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |