Мамлакатимизда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, уларнинг натижалари баҳоланмоқда.
Бунда Президентимизнинг 2021 йил 24 августда қабул қилинган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосарларининг 2021 йил IV–чорак ва йил якунлари бўйича фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсатгичлари асосида баҳоланди. Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ҳақида маълум қилди.
Вилоят ҳокими ўринбосарлари функционал вазифаларни бажариб, яхши кўрсатгичларга эришган. Биргина вилоят ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқовнинг умумий самарадорлик кўрсатгичи қониқарсиз баҳоланган.
–Ҳар бир раҳбар зиммасидаги масъулиятга чуқур ёндашган ҳолда амалий натижа учун ишлаши керак, – дейди вилоят раҳбари. – Қуруқ ваъдалар, ҳисоботларни энди ҳеч ким кўтармайди. Бундан буён нафақат, ижроия ҳокимияти, балки ташкилот ва бошқармаларнинг фаолияти очиқ ва шаффофлик билан баҳолаб борилади, уларнинг рейтинглари аниқланади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |