Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Пахтакорнинг янги ҳокими ишни жойлардаги аҳволни ўрганишдан бошлади

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманига янги тайинланган ҳоким Асилбек Ашуров “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан илк иш кунини тумандаги оғир ҳудуд деб топилган, “Дилором” маҳалласи ободлиги, маҳалладаги мавжуд ташкилотлар фаолиятини ўрганиш, янги иш ўринлари яратилиши борасидаги олиб борилаётган ишлар, маҳалла аҳлига яратилган шароит билан танишишдан бошлади.

Ўрганиш жараёнида маҳалланинг бу ҳолатга келиб қолишига МФЙ раиси ва фаолларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндашмаганлиги туфайли эканлигини такидлаб, ҳолатни яхшилаш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Ўрганиш давомида маҳаллада ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини инобатга олиб, мутасадди ташкилотлар, маҳалла фаоллари билан кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланиб, шу куннинг ўзида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

А.Ашуров туман секторлари раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида пахтакор шаҳарчасида жойлашган “Деҳқон бозори”га бориб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди.

Ҳудудда дўконлар ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш учун расталар ташкил этилиши, автотураржой қурилиши тўхтаб қолган эди. Бозор ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш ишларини жадаллаштириш борасида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар бўйича суҳбат ўтказилиб, мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

Туман ҳокими, бозордаги тозалик, санитария ҳолати мутлоқ талабга жавоб бермаслигини, бозор маъмурияти ўз ишига совуққонлик билан қараб келаётганлиги сабаб халқнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлиши борасида тўхталиб, бозорда кунлик тозалаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, нарх-навонинг сунъий ошишига йўл қўймаслик мақсадида яратилган маҳсулотлар захирасини тўғри тақсимлаш, ишни адолат мезони асосида ташкил этиш борасида барча масъуллар ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

24.01.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы