Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш, ҳудудда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Илҳом Абдусатторов, агентликнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Зокирова журналистларга атрофлича маълумот берди.
Қайд этилганидек, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни, шу жумладан, давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширила бошлади. Тошкент вилоятида тажриба тариқасида Нурафшон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари Давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни бошлади. Зангиота тумани давлат хизматлари маркази орқали шахсни тасдиқловчи ID-карта бериш ҳам жорий қилинди. Вилоятдаги 22 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 1 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, 162 мингдан ортиқ фуқаро хизматлардан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали фойдаланди. Ўтган йили энг кўп фойдаланилган давлат хизматлари болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш 125 минг 307 та, кадастр паспортини бериш 80 минг 132 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш 65 минг 654 та, ичимлик суви ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш 36 минг 259 та ва пенсия (нафақа) ҳақида маълумотнома олиш 30 минг 944 тани ташкил этди. Давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 19 минг 117 тани ташкил этган бўлса, шундан 7 минг 742 таси юридик шахслар, 11 минг 375 таси ЯТТ.
Давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 35 тани ташкил этди. Туман марказларидан узоқда жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятда Давлат хизматлари марказининг 9 та филиаллари ташкил этилган бўлиб, 2021 йил давомида улар томонидан кўрсатилган хизматлар сони 9 мингдан ошди. Олис, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида 15 минг 410 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани юзасидан ДХА вилоят бошқармаси томонидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда. Хусусан, ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 32 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 31 минг 365 тасида муддат бузилган бўлса, 302 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек, 199 та ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилгани ва 149 тасида бошқа қонунбузилишлари аниқланди.
Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |