Турли соҳаларда юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилган бир гуруҳ самарқандлик фахрийлар бир дастурхон атрофида дийдорлашишди.
"Инсон қадри улуғланган юртнинг эртаси ҳам улуғдир!" шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Ўзбекистон Қаҳрамони, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С.Турдиев сўзга чиқиб, юртимизда кексаларни эъзозлашга қаратилаётган эътибор, уларнинг бой тажрибасидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилишининг ўзи жамиятда фахрийларнинг ўрни нечоғлик муҳим эканлигидан далолат бериши қайд этилди. Тадбирда самарали фаолияти, бой тажрибаси билан ёшларга ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ нуронийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
- Кексалик бекорчилик эмас, балки энг масъулиятли давр эканлигини ҳис этган ҳолда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни халққа тўғри, халқона тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз, - дейди "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, фахрий журналист Облоқул Усмонқулов.
- Бугунги тадбирда айтилган фикрларни эшитиб, янги вазирлигимизнинг бевосита нуронийлар билан боғлиқ бўлганлиги зиммамиздаги масъулият юкини яна бир бор чуқур англатди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир кекса нуронийга куч-ғайрат, шижоат бағишлайди. Биз бор кучимиз билан юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишда давом этиб, ёш авлодга ўрнак бўлишдан мамнунмиз.
Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |