Сирдарё вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Илк учрашувда Сирдарё ва Сайхунобод туманлари аҳолиси қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилди.
Фуқароларнинг 10 нафари жиноят, 5 нафари фуқаролик, 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаат қилди. Мурожаатлардан 8 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 та мурожаат Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди ва қайта ўрганиш мақсадида фуқароларнинг 2 та аризаси олинди.
Гулистон шаҳрида давом этган оммавий қабулларда Гулистон шаҳри, Гулистон ва Боёвут туманлари аҳолисининг мурожаатлари ўрганилди.
Мурожаатларнинг 21 таси жиноят, 4 таси фуқаролик, 1 таси маъмурий ишлар буйича судларга оид. 13 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 7 нафар фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилиниб, 6 нафар шахсга нисбатан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Мурожаатлардан 13 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 3 та мурожаат Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.
Шунингдек, сайёр қабуллар давомида ўтказилган сайёр суд мажлисларида жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди томонидан 4 нафар, жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди томонидан 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Қабул давомида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларининг айримларига шу жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинди.
– Судьялар вилоятимизда сайёр қабул ўтказаётганини эшитиб, уларга мурожаат қилдим, – дейди Саттор Бобоев. – 2020 йилда "Бахт Юксалиш кластерида 17 миллион атрофида иш ҳақимиз қолиб кетиб, шуни ололмай сарсон бўлиб юрган эдик. Иш ҳақимиз фуқаролик суди томонидан кўриб чиқилиб, ундириб бериладиган бўлди.
– Бир неча йиллар олдин судланган эдим, – дейди А.Маматқулова. – Айбсиз эканимни исботлаб Олий суд томонидан қисман оқланган эдим. Олий суд раиси ўринбосаридан тўлиқ оқланишимга амалий ёрдам сўрадим. Ҳужжатларимни кўриб чиқиб қонун доирасида ёрдам берилишини билдиришди.
Оммавий сайёр қабуллар Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |