Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги оммавий қабули Бўстонлиқ туманидаги "Хўжакент" маҳалла фуқаролари йиғинида давом этди.
Унда Бўстонлиқ, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳридан келган аҳолининг мурожаатлари тингланди.
Бу каби очиқ мулоқотлар жойлардаги аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш, тўпланиб қолган муаммоларни тегишли масъуллар иштирокида ҳал этилишига шароит яратмоқда.
– Сайёр қабуллар кутилган натижа бермоқда, – дейди вилоят Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Иминов. – Хусусан, қабул бошланган кундан буён соҳамизга алоқадор бўлган 65 нафар фуқародан 63 тасининг муаммолари ижобий ҳал этилди. Икки нафарининг аризаси юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Бугун эрталабдан бошланган очиқ мулоқотлар давомида шу вақтга қадар ногиронлик аравачаси, даволаниш учун рухсатнома олиш каби 18 та ариза қабул қилган бўлсак, барчасини ўз жойида ҳал этдик.
Бўстонлиқ тумани аҳолиси мурожаатлари ҳудуднинг табиий шароитдан келиб чиққан ҳолда, иш ўрни яратиш, туризм, меҳмонхона қуриш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар билдирилди.
Мулоқотларда вазирлик, идора раҳбарлари, вилоят Халқ қабулхонаси, сектор вакиллари, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари аҳолининг мурожаатларини атрофлича ўрганиб чиқмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |