Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Бойсунлик табиат жонкуяри ўсимлик дунёсига тажовузни сайёр қабулда фош этди

Мамлакатимизда ўтказилаётган оммавий қабуллар ва очиқ мулоқотларда юртдошларимиз ўзларининг ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ муаммоларини ўртага ташлаётган бир пайтда айрим жонкуяр фуқаролар теварак-атрофни муҳофаза қилиш, ўсимлик дунёсини асраб-авайлаб, экологик барқарорликни сақлаш каби умуммиллий масалалар ҳақида фикрлашга чорлаётгани эътиборга моликдир.

Жумладан, жорий йил 11-16 июнь кунлари Республика Ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятида ўтказган оммавий сайёр қабулида Бойсун туманидаги Юқори Мачай маҳалласида яшовчи Камол Муродов Мачай ўрмон бўлими ҳудудида чорва моллари боқилиши ва тоғдаги дов-дарахтлар кесилаётганини ташвиш билан билдириб, унинг олдини олиш таклифини илгари сурган эди.

Табиат жонкуярининг мазкур мурожаатини Сурхондарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ атрофлича ўрганди. Бойсун давлат ўрмон хўжалигининг Мачай ўрмон бўлимига қарашли 5-айланма 17-кварталида тегишли таҳлил ва назорат тадбирларини амалга оширди

Маълум бўлишича, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг ҳудудда ҳар йили баҳорги ва кузги тафтиш ўтказиши белгиланган. Бироқ, ўрмон хўжалигининг 5-айланма 17 кварталида мазкур иш амалга оширилмай, ўз вазифасига совуққонлик билан қаралган. Масъулият унутилган. Бунинг оқибатида ҳудудда Зарафшон арчаси, бодом, заранг каби ноёб дарахтлар ноқонуний кесилиб, тегишли рухсатномасиз майда шохли моллар тоғнинг хушманзара табиат қўйнида боқиб келинган.

Ўрганишлар чоғида мурожаатчининг ҳақ экани ва ўсимлик дунёсига йирик миқдорда зарар етказилгани аниқланди. Мутахассисларнинг амалдаги тартибга кўра ҳисоб-китоби бўйича зарар миқдори 193 миллион 200 минг сўмни ташкил этди.

Табиат фидойисининг мурожаати ҳар тарафлама ўрганилгач, тўпланган ҳужжатлар айбдорларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш ва етказилган зарарни ундириш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилди.

23.07.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы