Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида 4 та секторга бўлинган ҳолда ҳудудларни ривожлантириш ишларни олиб борилмоқда.
Албатта, бу механизм ўзининг самарасини бермоқда, уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида аҳолини қийнаётган бир қатор муаммоларга ечим топилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари раҳбарлигидаги 58 нафар мутахассисдан иборат ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳридаги туман прокурорлари масъуллигидаги секторларда юқорида келтирилган қарор ижроси ўрганилганда, бу борада бир қатор ижобий ишлар бажарилгани маълум бўлди.
Ўтган даврда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилиб, 32 тасининг хонадонлари таъмирланган, 19 таси уй-жой билан таъминланган. Ногиронларга 163 та ногиронлик аравачаси, 56 та протез ва бошқа тиббий мосламалар тарқатилган. Шунингдек, 34 нафар бемор аҳволидан хабар олиниб, уларга 85 млн. сўмлик дори воситалари берилган. 15 нафар шахсга имтиёзли кредит ажратилишида кўмак берилган.
Энди бу ишларни туманлар миқёсида кўрадиган бўлсак, Юнусобод туманида 87-сонли махсус мактабда капитал таъмирлаш ишлари учун ҳомийлар томонидан 1,5 млрд. сўмга яқин маблағлар ажратилиб, мактабнинг ойналари, ички ва ташқи фасади, ички ҳудуд йўллари, стадион ва ёрдамчи биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Миробод туман прокурори секторидаги уй-жойга муҳтож оилаларнинг 2 таси уй-жой билан таъминланиб, 1 нафар ногирон фуқаронинг хонадони таъмирлаб берилди. Шунингдек, туманда жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 57-сонли мактабнинг девори ҳамда жисмоний тарбия хонаси таъмирланди.
Эътиборни Яккасарой туман прокурори сектори ҳудудига қаратадиган бўлсак, бу ерда 45 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага газ плиталари етказиб берилган, 1 нафар фуқаронинг хонадони тўлиқ қайта қурилган, 1 та муҳтож оила уй-жой билан, 2 нафар ногирон, эҳтиёжманд оилага эса Сергели туманида қурилаётган имтиёзли уйлардан бошланғич бадал тўлаб бериш шарти билан уй-жой ажратилиши таъминланган.
Сергели туман прокурори секторидаги «Дарё бўйи» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Д.Насреддинованинг уйида ҳомийлар томонидан 50 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, Бектемир туман прокурори секторидаги «Чашма» маҳалласида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, уйлар ташқи кўриниши тартибга келтирилган, 17 та кам таъминланган оила уйларининг томи ва фасад қисми жорий таъмирланган, 2 та уй қурилишига кўмаклашилиб, маҳаллага 1 км.га яқин оқава сув тизими ўтказилган.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туман прокурори секторида 54 нафар ногиронга ногиронлик аравачалари ва 12 нафар якка-ёлғиз қарияларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган, 80 та кам таъминланган оилага 12 млн. сўмлик моддий ёрдам пули берилган. Бундан ташқари, 101-сонли кар болалар мактаб-интернатининг овқатланиш биносини капитал таъмирлаш учун ҳомийлар томонидан 300 млн. сўмга яқин маблағлар ажратилиб, ошхонаси таъмирдан чиқарилди.
Туман прокурорлари секторида «Обод маҳалла» дастури доирасида 2018 йилда жами 11 маҳалланинг ободонлаштирилиши белгиланган. Бунинг учун жами 113,206 млн. сўм маблағ сарфланиши мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 25,653 млн. сўм маблағ ажратилган. Тижорат банклари томонидан 8,584 млн. сўм кредитлар берилган. «Обод маҳалла» дастури доирасида маҳаллалардаги 234 та кўп қаватли уйлардан 129 тасининг том қисми, 180 та кириш йўлаги, 4 та лифт ва 46 та электр тақсимловчи шит таъмирланди. Шунингдек, 70 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланди. 99 та уйнинг фасад қисми, 10 та болалар майдончаси ва 2 та болалар боғчаси таъмирланди. 93 та видеокузатув мосламалари ўрнатилди.
Шу билан бирга, Бош прокуратура томонидан секторларда аниқланган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳрида 1991 йилга қадар қурилган кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати танлов йўли билан визуал кўрикдан ўтказилди. Натижада 1991 йилдан олдин қурилган 60 та кўп қаватли уйларда (улардаги 2981 та хонадонда 6375 нафар фуқаро яшайди) авария ҳолати аломатлари аниқланди. Ўрганиш натижалари бўйича 49 та уйларда тегишли таъмирлаш ва мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш орқали фойдаланиш мумкин, қолган 11 тасининг техник ҳолатини махсус асбоб-ускуналар ёрдамида (инструментал) батафсил ўрганиш орқали бузиш ёки келгусида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилиш лозим деб топилди.
Ишчи гуруҳ ўрганишлари жараёнида хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкатларига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, Яшнобод тумани «Истиқлол» маҳалласида жойлашган «Алекс коммунал сервис» ХУЖМШ томонидан 18, 27-уйларнинг томини таъмирлаш учун ТИФ «Миллий банк» Яшнобод филиали томонидан 70 млн. сўм кредит, «Яшнобод» маҳалласида жойлашган «Азимжон коммунал» ХУЖМШга мазкур банк муассасаси томонидан 145 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.
Юнусобод туманида яшовчи, ногирон фарзандини якка ёлғиз тарбиялаётган Н.Козиева моддий ёрдамга муҳтожлиги, 11 млн. сўмдан ортиқ коммунал қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Унга ҳомийларни жалб этган ҳолда 400 минг сўм моддий ёрдам ва 2 млн. 200 минг сўмлик тикув машинаси олиб берилди. Ҳозирда Н.Козиева уйида фарзандига ғамхўрлик қилиб, тикувчилик билан шуғулланмоқда.
Рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, қилинган ва қилинаётган ишларнинг салмоғи тош босади. Бироқ, асосий мақсад рақамлар ортидан қувиш эмас, балки халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдир.
Улуғбек Абдураҳмонов,
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |