Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ангор туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш учун оммавий сайёр қабул ўтказди.
Туманнинг Шарқ гули маҳалласида ташкил этилган очиқ мулоқотда Ангор, Шеробод, Музработ, Қумқўрғон, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳридан келган 217 фуқаронинг 264 муаммоси тингланди.
–Фарзандим уч ёшга тўлди, – дейди Ангор туманидаги Каттақум маҳалласида яшовчи Р.Қурбонова.– Қулоқлари эшитмайди, нутқи йўқ, гапиролмайди. Шу масалада вилоят ҳокимига мурожаат этиб, даволатиш учун маблағ сўрадим. Дардимни эътибор билан тинглаган ҳоким мутасаддиларга маблағ масаласида ёрдам беришни тайинлади. Шифокорларга қизимнинг соғлигини доимий назорат қилиб туриш бўйича тегишли топшириқларни берди. Бундан жуда мамнун бўлдим.
Ангор туманидаги Хўжанқон маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Хурсаной Бобоқулова уй-жойини таъмирлаш учун кредит маблағи ажратилишида ёрдам сўради. Вилоят ҳокими мурожаатчининг молиявий аҳволи ва оилавий шароити тўғрисида етарли маълумотга эга бўлгач, Х.Бобоқулованинг уй-жойи кредит маблағи ҳисобидан эмас, ҳомийлик ёрдамида таъмирлаб бериладиган бўлди.
Сайёр қабулда шунингдек, Шеробод, Музработ, Қумқўрғон, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳридан келиб, ичимлик ва оқова суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби масалаларда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ҳам шу ернинг ўзида ўрганилиб, ҳал этиш йўллари изланди.
Беш соат давом этган очиқ мулоқотда ўртага ташланган 43 та масала жойида ҳал этилди. Ер ажратиш билан боғлиқ 4 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган 217 та муаммони ҳал этиш учун тегишли муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |