Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Аҳоли Халқ қабулхоналари орқали раҳбарларга видео-алоқа орқали мурожаат йўллаши мумкин бўлади

“Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича:

  • 2023 йил 1 апрелдан аҳоли маҳалладан туриб давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат учун сўров юбориш ва Халқ қабулхоналари орқали давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат қилиш;
  • 2024 йил 1 январдан вилоятлар марказларида жойлашган маҳаллалардан туриб;
  • 2025 йил 1 январдан туман марказларида жойлашган маҳаллалардан туриб;
  • 2026 йил 1 январдан республика барча ҳудудидаги маҳаллалардан туриб давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат йўллаш амалиёти жорий қилинади.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил ноябрга қадар маҳалладан туриб давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат қилиш амалиётини жорий қилиш мақсадида республика барча маҳалла фуқаролар йиғини биноларини ташкилий техник ишларга тайёр ҳолатини ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таҳлилий маълумот тайёрлаш;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзсувтаъминот” ва “Ҳудудгазтаъминот” билан биргаликда 2023 йил 1 январдан босқичма-босқич маҳалла фуқаролар йиғини биноларини зарурий коммуникация тармоқларига улаш;

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2023 йил февралга қадар:

  • маҳалла фуқаролар йиғинларини барча давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат қилиш учун сўров юбориш имкониятини берувчи зарур техник воситалар билан таъминлаш;
  • маҳалла фуқаролар йиғинларини замонавий ахборот-коммуникациялари технологиялари бўйича кўникмага эга камида биттадан ходим билан тўлдириш;
  • барча давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат қилиш бўйича сўров юбориш юзасидан тегишли масъул ходимларни Ягона онлайн платформада ишлаш бўйича малакасини ошириш;
  • 2023 йил мартга қадар босқичма-босқич маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар барча давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат қилиш учун сўров юбориш амалиётини жорий қилиш юзасидан зарур чораларни кўради.

Бунда, давлат органлари раҳбарларига видео-алоқа орқали мурожаат йўллаш жисмоний ва юридик шахслар ўз маҳалласидан туриб юборган сўровига асосан ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари орқали амалга оширилади.

12.09.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы