Термиз шаҳрида Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоятидаги мактабгача, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида ёш авлодга илм-фан сирларини чуқур ўргатаётган фидойи ўқитувчи-мураббийлар, соҳа ходимлари иштирок этди.
Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Фидойи, жонкуяр педагогларнинг машаққатли меҳнати ва кейинги йилларда таълим сифатини оширишга қаратилаётган эътибор акс этган видеоролик намойиш этилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори сўнгги олти йилда Сурхондарё вилояти таълим тизими ҳам туб ўзгаришларга юз тутиб, келажагимиз эгаларининг пухта билим олиши учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Вилоятда олий, ўрта мактаб ва мактабгача таълим соҳаларида улкан янгиланишлар содир бўлди. Жумладан, 2018 йил воҳадаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари 361 тани ташкил этган бўлса, жорий йил бошида уларнинг сони 2 минг 271 тага, қамров даражаси 18,6 фоиздан 55,2 фоизга, ўринлар сони 41 минг 268 тадан 134 минг 656 тага етди. 2019-2021 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан 149 та мактабда 405 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 31 минг 450 ўқув ўрни фойдаланишга топширилди.
2016 йил вилоятда битта 2018 йилда учта олий таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони олтитага етди. Ёки бундан олти йил муқаддам вилоятдаги олий таълим муассасасида ўн мингга яқин йигит-қиз ўқиган бўлса, жорий йилда вилоятдаги олий таълим даргоҳларида 40 мингдан ортиқ талаба ўзлари танлаган мутахассислик сирларини қунт билан ўрганмоқда. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган бундай улкан ишлар таълим тизимини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб, ўқитувчиларнинг билим ва маҳоратини оширишда ҳам ўз самараларини бермоқда.
Соҳада юксак натижага эришаётган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати муносиб рағбатлантирилаётир. Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланмоқда. Масалан, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида икки нафар фидойи ўқитувчи давлат мукофотига сазовор бўлган эди. Президентимизнинг шу йил 28 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ яна тўрт нафар соҳа ходими юксак мукофот билан тақдирланди.
Тадбирда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга Сурхондарё вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди. Санъаткорларнинг қизиқарли байрам дастури намойиш этилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |