Наманган вилоятида аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш депутатлар томонидан алоҳида назоратга олинмоқда.
Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 33-сессиясида одамларни рози қилиш йўлида тўғоноқ бўлаётган муаммолар, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида учраётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида маҳаллаларда мунтазам равишда Президент халқ қабулхонаси билан биргаликда ўтказиб келинаётган сайёр қабулларда фуқароларни қийнаб келаётган кўпгина муаммоларга ечим топилмоқда. Лекин шунга қарамай кейинги пайтларда Наманган шаҳри, Наманган, Чуст ва Поп туманларида аҳоли мурожаатлари ортгани, такрорий мурожаатлар билан ишлашга тўғри келаётгани танқид остига олинди.
Электр, газ ва сув таъминоти корхоналари раҳбарларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ижро этишни яхшилаш бўйича режалари тингланди.
Сессияда, вилоятда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий йўналишдаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Косонсой ва Давлатобод туманларидаги умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида юз берган салбий ҳолатлар эътирозларига сабаб бўлди. Вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддиларига кенг жамоатчилик ва ота-оналарни жалб этган ҳолда бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида топшириқлар берилди.
Депутатлар, сессияда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган махсус дафтарлар тизимининг жойлардаги ижросига ҳам эътибор қаратди. Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси мутасаддилари “Темир дафтар”даги оилалар даромадларини ошириш, шу орқали камбағалликдан чиқариш чоралари ҳақида ҳисобот берди.
Кўриб чиқилган долзарб масалалар бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижрога қабул қилинди. Шунингдек, депутатлардан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, мавжуд муаммолар, айниқса ёшлар тарбияси, хусусан таълим муассасаларида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар депутатлар томонидан доимий назоратга олинадиган бўлди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |