Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Халқ қабулхоналари Ангрен шаҳрида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабул кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш, иссиқлик, сув, табиий газ, электр энергиясига оид масалаларни ҳал қилишга қаратилди.
Асосан Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон тумани аҳолиси вакиллари билан кечган очиқ мулоқотларда уй коммунал хизмат кўрсатиш, энергетика, ободонлаштириш соҳаларига масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъуллари кўтарилган масалаларга жойида ечим топишга ҳаракат қилди.
Оҳангаронлик Абдурасул Чўлпонов ўзи истиқомат қилаётган «Четсув» маҳалласида янги мактаб қурилгани, аммо шу пайтгача электр тармоғига уланмагани, бунинг оқибатида дарс жараёнларида ноқулайлик келтириб чиқараётгани юзасидан қилган мурожаати жойига чиқиб ўрганилди ва мактаб шу куннинг ўзида тармоққа уланди.
Ангренлик Шаҳноза Наврўзова уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари билан суҳбатда ўзи яшаётган уйнинг канализация қувурлари носоз ҳолга келиб қолгани боис, чиқинди сув хонадон ичига сизиб чиқаётгани юзасидан мурожаат қилди. Бу масалани шу куннинг ўзида бартараф этиш юзасидан зарур амалий чора-тадбирлар белгиланиб, тармоқда зарур тозалаш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
Оҳангарон шаҳри «Ватан» маҳалласидаги кўпқаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаролар уй томи таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, ёғин-сочинли кунларда чакки ўтаётганини айтиб, мурожаат қилди. Мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, томда тўлиқ таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Мурожаатлар асосида мазкур маҳалладаги 24- ва 25-уйлар йўлакларига ёритиш чироқлари ўрнатиб берилди.
Оҳангароннинг «Янгиобод» маҳалласи аҳли электр таъминотида тез-тез узилишлар бўлиши, мавжуд трансформатор қуввати эҳтиёжни таъминлаш учун етмаётгани юзасидан бир неча кун аввал мурожаат қилган эди. Муаммо маҳалланинг ўзига чиқиб ўрганилди ва керакли чоралар белгилангач, эски трансформатор ўрнига юқори кучланишли янги трансформатор ўрнатилди. Натижада маҳалладаги 200га яқин хонадон ҳамда боғча ва мактаб электр таъминоти яхшиланади.
Оҳангарон шаҳрининг "Гулистон" маҳалласидан келган фуқаролар ички йўллар таъмири билан боғлиқ масалани айтиб, масъулларга юзланди. Масала жойига чиқиб ўрганилди ва ички йўлнинг салкам 1 километр қисмини бетонлаштиришга тайёрлаш ишларига киришилди.
Оммавий қабул доирасида аввалги мулоқотлар давомида келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросига ҳам эътибор қаратилди. Мисол учун, Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ариза ва шикоятларидан кейин 152 та уйнинг том қисми жорий ва мукаммал таъмирланди, 129 та уй ертўласидаги муҳандислик ва коммуникация тармоқлари таъмирдан чиқарилди. Жумладан, «Дорилфунун» маҳалласидаги 16-ва 26-уйларнинг томи, ертўладаги қувурлар таъмирланди. Маҳалладаги газ тақсимлаш пунктлари назоратдан ўтказилиб, соз ҳолга келтириб қўйилди. «Боботоғ» маҳалласидаги юқори кучланишли трансформатор таъмирланди. Бу билан 300 хонадонга тўлиқ қувватда электр энергияси узатиш имкони яратилди.
Маҳмуд Пардаев Ангрен шаҳрининг «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилади. Ногиронлиги бўлган фарзанди бор. Шу йил февраль ойида отахоннинг уйида ёнғин содир бўлиб, бошпанасидан ажралиб қолади. "Қўли калта"лиги туфайли Халқ қабулхонасига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Шундан кейин шаҳар ҳокимлиги мадад қўлини чўзиб, ички имкониятлар ҳисобидан уй таъмирлаб берилди.
Умумлаштириб айтганда, оммавий қабул жараёнида кўриб чиқилган 215 та мурожаатнинг 41 таси жойида ҳал қилинди, 23 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш, вақт ва маблағ талаб қиладиган 151 та мурожаат назоратга олинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |