Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Зоминликлар муаммолари назоратга олинди

Халқ орасига кириб бориш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, дарду ташвишларини тинглаш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш – фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Бугун мамлакатимиздаги барча, катта-кичик давлат идораларининг раҳбарлари аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Президентимиз томонидан жорий этилган мутлақо янги – маҳаллабай тизими асосида иш олиб бормоқда.  

Одамлар бирор бир муаммони ҳал этиш учун давлат идоралари раҳбарлари ҳузурига эмас, аксинча, ана шу раҳбар ва мутасадди ташкилотларнинг бошлиқлари халқ ҳузурига, маҳаллаларга келаётгани ҳам бор ҳақиқат.

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти Администрацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Президентнинг  Жиззахдаги Халқ қабулхонаси ҳамда вилоят мутасадди идоралари раҳбарлари Зомин туманининг “Ёшлик” маҳалласига келиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Тадбирда шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ишчи гуруҳи раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят бошқарма, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, Зомин тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Оммавий қабулни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бераётганини таъкидлади.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев оммавий қабулда фуқаролар томонидан кўтарилаётган ҳар бир мурожаат тегишли тартибда қонуний ҳал этилишини, ушбу оммавий сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад – аҳолини қийнаётган мауаммоларни бартараф этишдан иборат эканини алоҳида қайд этди.

Аҳоли асосан суд-ҳуқуқ соҳаси, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, банк кредити, йўл инфратузилмасини яхшилаш,  ичимлик суви ва оқова сув масалаларини ҳал этиш, ижтимоий нафақаларни белгилаш, халқ таълими ва мактабгача таълим тизими, адлия, кадастр, бандлик ва солиқ тизимларига оид масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Оммавий қабулда 202 нафар фуқаронинг 237 та масала бўйича мурожаати тингланди. Уларнинг 39 таси жойида ҳал этилган бўлса, 163 нафар фуқаронинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижро муддати белгиланди ҳамда қатъий назоратга олинди.  

– Ҳудудимизда 7 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғини оқсоқоллар кенгаши вакили Эгамберди Маматов. – Йиғинимиз ҳудудидаги 19 километрлик ички кўчалар текисланиб, қум-шағал тўшалди, 120 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти, 14-сонли умумтаълим мактабининг 2 қаватли филиали янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан аҳоли жуда мамнун. Бироқ айрим ҳудудларда сув муаммоси бор. Бугунги оммавий сайёр қабулга “Саккиз том” маҳалласида яшовчи 2 минг 500 нафар аҳоли номидан ичимлик сув муаммоси юзасидан келдим. Бу масала жорий йил давомида ҳал қилинишини айтиб, мутасаддиларга шу ернинг ўзида тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир сўнгида мутасадди идоралар раҳбарлари аҳолини қийнаётган муаммоларни маҳаллабай тизими асосида жойига чиқиб ўрганиш ишлари туманда давом эттирилиши, мавжуд камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.  

30.10.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы